Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдор туманида судялар солиқчи ва тадбиркорлар билан учрашди
08 апрель 2023 г 375 Комментарии: 0
Зарбдор туман солиқ инспекциясида Зомин туман судининг иқтисодий ишлар бўйича судялари, Зарбдор туман Aдлия бўлими бошлиғи ва марказ мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” ги 4-сонли қарори ҳамда янгиланаётган Конституцияда инсон ҳуқуқлари мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Зомин туман судининг иқтисодий ва фуқаролик ишлар бўйича судялари, Зарбдор туман Солиқ инспексия ходимлари ва тадбиркорлар иштирок этди.
Масъуллар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, мазкур қарорининг мазмун-моҳияти хусусида атрофлича тўхталиб ўтди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!