Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бўлажак иқтисодчи ёшларга солиқ тизимидаги янгиликлар етказилди
21 ноябрь 2018 г 2 997 Комментарии: 0
Жиззах шаҳридаги Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсати концепциясининг мазмун-моҳияти ва устувор йўналишлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази Жиззах вилоят ҳудудий филиали томонидан ташкил этилган тадбирда коллежнинг иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби йўналишларида таҳсил олаётган ўқувчилар иштирок этдилар.
Малака ошириш маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясини қабул қилишнинг зарурияти ва унинг ҳуқуқий асослари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сонли Фармони билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг мазмун-моҳияти, концепциянинг асосий йўналишлари доирасида 2019 йил 1 январдан бошлаб жорий этиладиган ҳуқуқий меъёрлар ва ундан кутиладиган ижобий натижалар ҳақида сўз юритилди.
Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Жиззах вилоят ДСБ Жамоатчилик билан
алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!