Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 8 ойда қарийб 63 миллиард сўмлик солиқ қарзи ундирилди
17 сентябрь 2018 г 2 890 Комментарии: 0
Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари МИБ билан ҳамкорликда суд буйруқлари асосида 62,9 млрд сўмлик 1929 та ҳолатда ижро варақалар тўлиқ ундирилган бўлса, 39,3 млрд.сўм маблағлар қисман ундирилиши таъминланди.
Вилоят бўйича 2018 йил 1 сентябрь ҳолатига жами 158,7 млрд.сўм солиқ қарздорликларини ундириш борасида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 61-моддаси "Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани бажариш”га асосан, ўз вақтида тўланмаган солиқ қарздорлиги учун 2018 йилнинг ўтган даври давомида жами 184,7 млрд.сўмга 112869 та огоҳлантириш талабномалар берилиб, шундан 52,4 млрд.сўм ундирилди.
Солиқ кодексининг 62-моддаси "Солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари”да белгиланган мажбурий ундирув чоралари кўрилиши натижасида ҳисобот даврида янги ҳосил бўлган солиқ қарзлари билан бирга 2018 йилнинг саккиз ойи давомида;
-ўз вақтида тўлаб берилмаган солиқ қарздорлиги учун Солиқ кодексининг 63-моддаси "Солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан солиқ қарзини сўзсиз ундириш”га асосан,
169,7 млрд.сўмга 516756 та инкассо топшириқномалари қўйилиб, шундан 47,2 млрд.сўми ундириб олинди.
-солиқ қарздорлигини Солиқ кодексининг 64-моддаси "Ундирувни солиқ тўловчига унинг дебиторларидан ўтказилиши лозим бўлган суммаларга қаратиш”га асосан, дебиторқарздорлиги ҳисобидан ундириш мақсадида 22,4 млрд.сўмга 908 та инкассо топшириқномалари қўйилиб, шундан 16,7 млрд.сўм ундириб олинди.
-ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш мақсадида Солиқ кодексининг65-моддаси "Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш”га асосан, Иқтисодий судларга 143,7 млрд. сўмлик 7115 та аризалар киритилди.
Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлимларида солиқ қарздорликларини хўжалик юритувчи субъектларнинг мол-мулкидан ундириш мақсадида чиқарилган 6108 та 72,0 млрд.сўмлик иқтисодий судининг ижро варақалари қолдиқ ижрода турибди. Тўланмаган солиқларни мажбурий тартибда ундириш давом эттирилмоқда.
Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик
билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!