» » Жиззах вилоят ДСБ хабарлари

Жиззах вилоят ДСБ хабарлари

15 сентябрь 2018 г 4 627 Комментарии: 0

Текширишларни тартибга солиш тўғрисида гап кетганда, кўпинча  улар вақт ўтиши  билан, бевосита алоқасиз текширишлар соҳасига ўтиши ҳақида сўз боради. Бу нима дегани? Бундай ҳолатда хўжалик юритувчи субъект унга нисбатан қоидабузилишга йўл қўйилганлиги тўғрисида қандай хабар топади?

Мазкур ҳолатда гап камерал назоратнинг ролини кучайтириш ҳақида бормоқда. У солиқ тўловчи томонидан давлат солиқ хизмати органларига  тақдим этилган  молиявий ва солиқ ҳисоботини, шунингдек,  ўз фаолияти ҳақида бошқа ҳужжатларни  ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида ўтказилади.

 

Ушбу йўналиш назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари молия-хўжаоик фаолиятига  аралашувини чеклаш тамойилларидан келиб чиққан ҳолда ривожланмоқда.Камерал назорат хўжалик юритувчи субъектларга  хатоларни ўз вақтида тузатиш ҳамда ҳужжатли солиқ текширишлари вақтида молиявий жарималар қўлланилишининг олдини олишга ёрдам беради.

Бахмал туман Давлат солиқ инспекциясида жорий йилнинг 14-сентябрь ҳолатига Камерал назоратдан ўтказилган корхоналар сони 80 тани ташкил қилиб, шулардан 75 тасида камчиликлар аниқланган. Камчилик аниқлаган корхоналарга нисбатан қўшимча ҳисобланган солиқ ва мажбурий тўловлар суммаси 2 млрд 390 млн  800 минг сўмни ташкил қилади. Камерал назорат натижаси бўйича қўшимча ҳисобланган солиқ ва мажбурий тўловлар асосан ташқи маълумотлар ҳисобига тўғри келмоқда.

Қўшимча ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг асосий қисми 1 млрд 844 млн. сўм Бахмал туман халқ таълими методика бўлими ҳисобига тўғри келиб, ушбу бўлим ҳисобчилари томонидан ишчи хизматчиларнинг иш ҳақидан ҳисобланадиган даромад солиғи ҳисоботларини тақдим этишдаги йўл қўйилган хатоликлари оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган.

      Шунингдек, Арнасой туманида 2018 йил 1 сентябрига қадар ўтказилган камерал назорат тадбирлари натижасида 875 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъект фаолиятида жами 904.9 млн.сўмлик камчиликлар аниқланиб, солиқлар ва мажбурий тўловларга қўшимча ҳисобланиши кўрсатилиб талабномалар берилди. Бунинг натижасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан барча ҳолатларда ихтиёрий равишда  904.9 млн.сўмлик қайта ҳисоб-китоблар тақдим этилди.

***

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 27 июль 2018 йилдаги 5490-сонли Президент қарорига мувофиқ қуйидагиларнинг солиқлар, пенялар, молиявий жарималар ва суд харажатлари бўйича ҳисобланган қарзларидан воз кечилиши яъни ҳисобдан чиқарилиши белгиланган эди. Бу қуйидаги ҳолатларда татбиқ этилади.

  • 2018 йил 1 апрелга қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахслар ва 2018 йил 1 апрелдан молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахслар.

Қарздан воз кечилиши учун мазкур шахслар 2019 йил 1 январга қадар муддатда тадбиркорлик фаолиятини тиклаши ёки давлат рўйхатдан ўтган ҳолда фаолиятни давом эттириши лозим бўлади.

      Пахтакор туманида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор Саломов Ғиёс Ҳамза ўғли шундай имкониятдан фойдаланди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 407-сонли қарорига асосан 2 миллион 500 минг сўм   жарима ҳисобланган эди.  У Президентнинг юқоридаги қарори асосида туман давлат солиқ инспекциясига мурожаат қилди. Белгиланган тартиб асосида унга қарорда белгиланганидек 2019 йилнинг 1 январига кадар тадбиркорлик фаолиятини тиклаган тақдирда ДСИ даги шахсий варақасида  ҳисоблаб қўйилган бир йиллик  қатъий солиқ ва  муддатида тўлови амалга оширилмаган жарима суммалари бўйича қарздорликлар ҳисобдан чиқарилиши тўғрисида тушунчалар берилди. Бугунги кунда ушбу тадбиркор фаолиятини қайтадан тиклади.

Пахтакор туман ДСИдан олинган маълумотларга кўра жорий йилнинг 12 сентябрига қадар жисмоний шахслардан 28 та, юридик шахслардан 32 та (ёзма шаклда 44 та, оғзаки шаклда 22 та) жами 60 та мурожаат келиб тушган.

***

     Жиззах шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2018 йил 8 ой давомида 14 707 та ҳолатда 67 млрд 707 млн.сўмлик солиқ қарздорлиги бўйича огоҳлантириш талабномалари берилган. 797 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 38 млрд. 090 млн.сўм солиқ қарзи мол-мулки ҳисобидан ундириш бўйича Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризалар киритилган. ДСИ томонидан 1675 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 42 млрд 190 млн.сўм шундан мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда 410 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 30 млрд 042 млн.сўмлик солиқ қарздорлиги ундириб олинган.

      Бундан ташқари 140 та хўжалик юритувчи субъектларнинг4 млрд 541 млн.сўм умидсиз солиқ қарздорлиги Жиззах туманлараро иқтисодий судининг хал қилув қарорларига асосан ҳисобдан чиқарилган.

 

          Ҳ.Фозилов – Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!