» » 15 октябрь мол-мулк ва ер солиғи тўлашнинг сўнгги куни

15 октябрь мол-мулк ва ер солиғи тўлашнинг сўнгги куни

17 сентябрь 2018 г 3 898 Комментарии: 0

СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Републикаси Солиқ кодексининг 272- ва 287- моддаларига асосан эгалигида солиқ солинадиган мол-мулки ва ер участкалари бўлган жисмоний шахслар ҳамда деҳқон хўжаликлари жисмоний шахсларнинг мол-мулк  ва ер солиқлари тўловчилари ҳисобланади.

Солиқ даври учун жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиқларини  тўлаш муддати ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар этиб белгиланган.

Ўз вақтида тўланмаган солиқ суммасига ҳар бир кечиктирилган кун учун қонунчиликда белгиланган тартибда пеня ҳисобланиб, қарздорлик Суд тартибида мажбурий ундирувга қаратилади.

Шундай экан мол-мулк ва ер солиқларини 15 октябрдан кечиктирмай тўлашни унутманг!

 ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!