» » Жиззах шаҳрида «Кўкбозор» деҳқон бозорида ноқонуний қурилма бузилмоқда

Жиззах шаҳрида «Кўкбозор» деҳқон бозорида ноқонуний қурилма бузилмоқда

11 апрель 2023 г 563 Комментарии: 0

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 06 февраль 2023 йилдаги Жавобгар Б.Ражабов томонидан Жиззах шаҳар М.Улуғбек маҳалласи Зомин кўчаси ҳудудийда жойлашган 20.0 кв.метр ер майдонидаги ноқонуний равишда қуриб олинган енгил конструкция контенер кўчма дўкон Б.Ражабов ўз хисобидан буздириш тўғрисидаги ижро хужжати Мажбурий ижро бюросининг  Жиззах шахар бўлими иш юритувига 07 март 2023 йил куни келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида мазкур қурилма мажбурий тартибда белгиланган худуддан кўчирилди.

Шунингдек, Жавобгар И.Хайдаровага тегишли Жиззах шаҳри Улуғбек маҳалласи ҳудудида жойлаштирилган енгил конструкцияли контейнер ва Жавобгар К.Камоловага тегишли Жиззах шаҳар, Улуғбек маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Олмачи” суғориш тизими устига ўрнатилган 14 кв.метр бўлган қурилма (контейнер)ларни буздириш тўғрисидаги ижро варақаларга асосан кадастр агентлиги Жиззах шаҳар бўлими фойдасига ўзбошимчалик билан қурилган контейнерлар мажбурий тартибда кўчирилди.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлиги учун Фуқаро Б.Ражабов ва И.Хайдароваларга нисбатан 7.5 млн. сўм жаримага тортилган ҳамда ижро ҳужжатини ихтиёрий муддатда бажармаганлиги сабабли 1.5 млн. сўм ижро йиғими қўлланилган.

Агар фуқаролар қонун доирасида қурилиш қилганида ёки давлат ижрочисининг қонуний талабларини ўз вақтида бажарганида ортиқча харажатлар ва ҳаракатлар бўлмас эди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!