» » Ғаллаоролдаги қуёш фотоэлектр станциясини дастлабки қувватлари жорий йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши белгиланган

Ғаллаоролдаги қуёш фотоэлектр станциясини дастлабки қувватлари жорий йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши белгиланган

19 апрель 2023 г 433 Комментарии: 0

Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуриш ва бошқариш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Бирлашган Aраб Aмирлигининиг “Masdar” компанияси томонидан халқаро молия институтларининг қарийб 396 млн AҚШ доллари миқдорида маблағлари жалб этилади.

Республикамизнинг Сурхондарё (Шеробод), Самарқанд (Каттақўрғон) ва Жиззах (Ғаллаорол) вилоятларида 3 та йирик қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва бошқариш учун “Masdar” компанияси ЙТТБ билан 127 млн AҚШ доллари, ОТБ билан 102 млн AҚШ доллари ва уларнинг ҳамкор банклари билан 167 млн AҚШ доллари миқдорида шартномалар имзолади.

Ушбу қуёш фотоэлектр стансиялар умумий 897 МВт қувватига эга бўлади ва йилига 2 млрд кВт·соат электр энергиясини ишлаб чиқариш орқали минтақадаги энг йирик қуёш энергияси лойиҳасига айланади.

Самарқанд (Каттақўрғон) ва Жиззах (Ғаллаорол) вилоятларидаги лойиҳаларнинг дастлабки қувватлари жорий йилнинг декабр ойида ишга туширилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун ўтказилган тендер натижаларига кўра Бирлашган Aраб Aмирлигининиг “Masdar” компанияси энг яхши таклифлари билан ғолиб деб топилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!