» » Жиззах вилоятида 220 МВт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда

Жиззах вилоятида 220 МВт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда

18 февраль 2023 г 428 Комментарии: 0

БААнинг «Masdar» компанияси томонидан Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 600 гектар ер майдонида умумий қуввати 220 МВт бўлган йирик қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда.

Мазкур станция 2023 йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган. Станция ишга туширилиши натижасида йилига 540 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида 135 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда 150 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имкони яратилади.

Таъкидлаш керакки, мазкур қуёш фотоэлектр станцияси Жиззах вилоятидаги биринчи ва энг йирик электр станция бўлиб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, станция қурилиши Президентимизнинг 2022 йил 14 январда «Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида қуввати 220 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-86-сон қарори асосида амалга оширилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!