» » Жорий йилда Ғаллаоролда қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади

Жорий йилда Ғаллаоролда қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади

02 февраль 2023 г 447 Комментарии: 0

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил якунига қадар юртимизда умумий қуввати 2910,6 МВт бўлган 7 та электр станция (1 та ИЭС, 1 та шамол, 3 та қуёш ва 2 та ГЭС) ишга туширилиши (ягона электр тармоғига уланиши) режалаштирилган. Хусусан:

— Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси;

— Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси;

— Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;

— Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;

— Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилиши режалаштирилган.

Аҳамиятлиси, ушбу электр станциялар хорижий компаниялар томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда.

— Самарқанд вилоятида умумий қуввати 13,6 МВт бўлган 2 та гидроэлектр станция ишга туширилади. Шунингдек, Тўпаланг ГЭС модернизация қилинади ва унинг қуввати амалдаги 30 МВтдан 175 (+145) МВтга оширилади.

Маълумот учун: 2022 йилда умумий қуввати 1 474 МВт бўлган 7 та янги электр станция ишга туширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!