Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши режалаштирилмоқда
19 декабрь 2020 г 1 133 Комментарии: 0
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати камида 200 МВт бўлган иккита қуёш фотоэлектр станциялари қурилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Ҳукуматининг яқин 10 йил ичида қуёш электр станциялари улушини 5 ГВт.гача ошириш бўйича энергетика стратегиясига киритилган.
Бу ислоҳотлар доирасида Ҳукумат томонидан келишувлар бўйича етакчи маслаҳатчи сифатида, қуввати 1000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тендерлар ўтказишда техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) жалб қилинган.
Вазирлик маълумотига кўра, айни вақтда Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати камида 200 МВт бўлган иккита қуёш фотоэлектр станциялари қурилиши лойиҳалари бўйича тендерда ғолиб чиқиш учун 15 нафар инвестор беллашади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!