» » Жиззах шаҳри Шароф Рашидов шоҳ кўчасида биринчи ер ости йўли фойдаланишга топширилди

Жиззах шаҳри Шароф Рашидов шоҳ кўчасида биринчи ер ости йўли фойдаланишга топширилди

08 май 2023 г 509 Комментарии: 0

Хабар бериб ўтганимиздек жорий йилнинг март ойидан бошлаб Жиззах шаҳрининг марказий Шароф Рашидов шоҳ кўчасида  кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилганди.

Хусусан, Шароф Рашидов шоҳ кўчасида иккита ер ости йўли ва йўл қисми 3 қатордан 4 қаторга кенгайтириш ишлари амалга оширилиши бошлаганди. Бугунги кунга келиб, йўл қисми 3 қатордан 4 қаторга кенгайтирилди.

Шунингдек, қисқа фурсатларда Тошлоқ маҳалласидаги “Ucell” офисидан  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига ўтиш қисмида ер ости йўли фойдаланишга топширилди.

Тантанали тарзда ташкил этилган очилиш маросими тадбирида вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда кенг жамаотчилик вакиллари иштирок этишди.

Мазкур ер ости йўли барча қулайликларга эга бўлиб, кенг шинам, ногиронлар учун йўлак, сув чиқиш тизими ва ёритиш чиқроқлари ва кузатув камерали билан жиҳозланган.   


скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!