Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги 60 метрлик байроқ ўрнатиладиган майдон қачон очилиши маълум бўлди
26 сентябрь 2019 г 3 330 Комментарии: 0
Хабарингиз бор Жиззах вилояти ҳокимлиги биноси жойлашган “Мустақиллик майдони”да кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур ҳудуд қачон фойдаланишга топширилиши маълум бўлди.
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни мазкур майдон узра 60 метрлик байроқ хилпирай бошлайди. Айнан ўша куни Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган сана бўлиб, рамзий маънода ушбу санага қадар реконструкция ишлари якунланиши кутилмоқда.
Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев куни кеча “Ёшлар инновация маркази”да ташкил этилган Сектор раҳбарлари ва ўқитувчилар билан бўлган учрашувда маълум қилди.
Вилоят ҳокимлиги майдонининг марказий қисмига 14Х7 метр ўлчамдаги устуни 60 метр бўлган байроқ, ер ости фавворалари, ёритиш мосламалари билан жиҳозланган ўриндиқлар ҳамда фосфорли тошлар акс эттирилган нақшли безаклар билан безатилади.
Ҳакимжон Фозилов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!