» » Жиззах вилояти марказидаги байроқ 60 метр баландликда бўлади

Жиззах вилояти марказидаги байроқ 60 метр баландликда бўлади

13 март 2019 г 3 448 Комментарии: 0

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек вилоятимизда ҳам ўлкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, янгидан-янги уй-жойлар, таълим, тиббиёт ва маданият масканлари, замонавий корхоналар, обод қишлоқ ва шаҳарлар чиройига-чирой қўшилиб бормоқда. 

Бу ҳақда гап кетганда 2018 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида вилоятнинг 35 та маҳалла ва қишлоқларида ушбу дастурлар бўйича 169 мингдан ортиқ аҳолига қулай шарт-шароитлар яратилди.

465 та кўп қаватли уй-жойлар таъмирланди, 185 километр ичимлик суви тармоқлари,  268 километр электр тармоқлари, 10 километр табиий газ тармоқлари ва  705 дона оқова сув ҳандаклари қурилди. 222 километр ички йўллар таъмирланди.78 та ижтимоий инфратузилма обьектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланди.

273 та бозор инфратузилма обьектлари қурилди, шу жумладан 18 та мини маркет ҳамда 18 та ҳаммомлар фойдаланишга топширилди.

Бугун мазкур ишлар давом этмоқда. Хусусан, Жиззах шаҳрида ҳам катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 30-31 январь кунлари  Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев вилоятимизга қилган ташрифлари чоғида вилоят марказини замонавий кўринишга келтириш бўйича топшириқлар берганди.

Вилоятнинг марказида жойлашган вилоят ҳокимлигининг бош биноси майдонида бугун ўлкан бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди.

Мазкур қурилиш ишлари 3,3 га майдонда Қозоғистон Ўзбекистон қўшма корхонаси “Bogo Engineering” МЧЖ томонидан  амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги майдонининг марказий қисмига 14Х7 метр ўлчамдаги устуни 60 метр бўлган байроқ, ер ости фавворалари, ёритиш мосламалари билан жиҳозланган ўриндиқлар ҳамда фосфорли тошлар акс эттирилган нақшли безаклар билан безатилади.

Тез орада мазкур майдоннинг тўлиқ кўриниши акс этган видеони эътиборингизга ҳавола этамиз.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот химати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!