» » Абдурахимова Марияга Президент табриги ва совғалар Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи томонидан топширилди

Абдурахимова Марияга Президент табриги ва совғалар Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи томонидан топширилди

09 май 2023 г 270 Комментарии: 0

Барчамизга маълумки, юртимизда 9 май-Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланиши анъанага айланиб келмокда.

Зафаробод тумани "Бирлик" ҚФЙда яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдурахимова Мария Ефимовнага 9 май-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Президент табриги ва қимматбаҳо совғалари Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғ.Қодиров томонидан тантанали равишда топширилди.

 

 

Тадбирда Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғ.Қодиров, туман прокурори А.Турсунбоев, Зафаробод туман ИИБ бошлиғи подполковник О.Эшбеков, Зафаробод тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Б.Хусанов, туман солиқ инспексияси бошлиғи А.Исломов хамда Марказий ҳарбий округ бошқарув аппаратидан подполковник Р.Азимов, Марказий ҳарбий округ батальон командири, подполковник Ў.Бахромов, ҳарбий хизматчилар, ҳарбий оркестр жамоаси  ва бошқа ташкилот ва идоралари раҳбарлари иштирок этди.

 

Президентимизнинг Абдурахимова Мария Ефимовнага йўллаган байрам табригини вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғ.Қодиров томонидан ўқиб эшиттирилди.

Тадбир давомида онахон Абдурахимова Марияга мустақиллик, тинчлик ва осойишталик халқимизнинг бебаҳо бойлиги экани, унинг қадрига етиш зарурлигини айтди, юртимизга тинчлик-омонлик тилаб, дуога қўл очди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!