» » Жиззахда Шароф Рашидов таваллудининг 101 йиллиги нишонланди

Жиззахда Шароф Рашидов таваллудининг 101 йиллиги нишонланди

08 ноябрь 2018 г 3 726 Комментарии: 0

Жиззахда атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 101 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2017 йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори билан ўтган йили Жиззах шаҳрида барпо этилган хотира хиёбонида бўлиб ўтган тадбирда шаҳар ҳокимлиги, ижодий ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

– Шароф Рашидов оддий халқ орасидан чиққан, ҳақиқий юртпарвар раҳбар эди, – деди Ўзбекистон Қаҳрамони Марат Зокиров. – У киши бир умр ўзи каби содда ва камтарин одамларга елкадош бўлиб, уларнинг дарду ташвишлари билан яшади. Уларга хизмат қилишни ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб билди. Ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам халқимиз манфаатини ўйлаб амалга оширган ишларини эл-юртимиз ҳеч қачон унутмайди. 

Тадбирда Жиззах шаҳар ҳокимлиги, фахрийларни қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими, корхона ва ташкилотлар, олий ва ўрта махсус ҳамда халқ таълими тизимидаги муассасалар номидан Шароф Рашидов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. 

Атоқли давлат арбоби ва адиб хотирасига бағишланган маданий-маърифий тадбир Жиззах шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида давом этди. 

Тадбирларда Ш.Рашидовнинг қизи, академик Сайёра Рашидова иштирок этди. 

 Тошқул Бекназаров

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!