» » Шароф Рашидов кўчасида “Мустақиллик марафони” ўтказилди

Шароф Рашидов кўчасида “Мустақиллик марафони” ўтказилди

10 сентябрь 2018 г 2 821 Комментарии: 0

Жиззах вилоятининг марказий кўчаларидан бири Шароф Рашидов кўчаси "Мустақиллик марафони” иштирокчилари, ёшлар билан гавжум бўлди.

Марафонга Жиззах шаҳридаги "Сўғдиёна” спорт мажмуаси олдидан Старт берилди ва финиш Шароф Рашидов хиёбонида бўлди.

3.5 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этган марафонда вилоятдаги 16-30 ёшгача бўлган таълим муассасалари ўқувчи талаба ёшлари ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, ҳарбий қисмлардаги ёшлар ҳамда 30 ёшдан катта фахрий хохловчилар иштирок этди.

-"Мустақиллик марафони” 7 км масофани ўз ичига олди. Ўзим ҳам дўстларим билан биргаликда узоқ масофага югуриб тураман. Марафон ажойиб бўлди.Мана шундай марафонлар тез тез ўтказилиб турилса дўстлар ортирамиз,соғлигимизга ҳам ижобий таъсир кўрсатади,- дейди мусобақа ғолиби, Жиззах Давлат педагогика институти талабаси Бегзод Сафаров.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!