» » Зомин жилғалари

Зомин жилғалари

22 август 2018 г 2 981 Комментарии: 0

Жиззах вилояти Зомин туманида "Зомин жилғалари” тасвирий санъат ва фотография анжумани ўтказилди. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги Республика ёш ижодкорлар кенгаши томонидан "Зомин” болалар оромгоҳида ўтказилган анжуманда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тасвирий санъат ва фотография йўналишида ижод қилаётган 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган 65 нафар ижодкор иштирок этди. 
Президентимизнинг "Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги фармонида мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук, интеллектуал салоҳиятли инсонлар этиб тарбиялаш борасида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб берилди. Бу вазифаларни амалга оширишда санъат йўналиши алоҳида ўринга эга.
19.JPG
– Давлатимиз раҳбарининг ижодкорларни, айниқса, ёш авлодни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилган қарорлари ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилишига хизмат қилаётир, – дейди Республика ёш ижодкорлар кенгаши раиси Меҳриноз Аббосова. – Бугунги анжуманнинг ўтказилиши ҳам ана шу эътибор самарасидир. Таниқли санъат усталари, соҳанинг етук мутахассислари иштирокида ўтказилган анжуман, шубҳасиз, ёшлар учун ҳақиқий маҳорат мактаби бўлди. 
Уч кун давом этган анжуманда ёшларга Ўзбекистон халқ рассоми, профессор Р.Худойбергенов, Бадиий академия аъзолари Г.Раҳмон, И.Илҳомжонов, таниқли фото усталар Э.Куртвалиев, Ю.Корсунцев, В.Соколовлар маҳорат дарси ўтди. 
Табиат қўйнига саёҳат ташкил этилиб, амалий машғулотлар ўтказилди. Ёш рассом ва фотографлар Зоминнинг гўзал табиатидан илҳомланиб ижод қилди. 
11 (2).JPG
Тадбир доирасида ёш рассомлар ва фотографлар ишлари намуналари кўргазмаси ташкил этилди. Барча иштирокчилар махсус сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. "Энг интилувчан рассом”, "Энг креатив расм”, "Энг интилувчан фотограф”, "Энг креатив фото” ва "Энг креатив фотопортрет” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди. 
– Ҳаммаси ажойиб бўлди, – дейди "Энг интилувчан рассом” номинацияси ғолиби, Хоразм вилоятидан келган Худойшукур Ражабов. – Мен ушбу анжуман орқали ҳақиқий ижод оламига кирдим. Давлатимизнинг ёш ижодкорларга ғамхўрлигига ўзимнинг ижодим билан жавоб қайтараман.
Анжуман сўнггида иштирокчилар Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Шароф Рашидов ёдгорликларига, музейларга саёҳат қилди. 
Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат) 
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!