» » Форишдаги қишлоқ врачлик пунктига «Дамас» автомашинаси топширилди

Форишдаги қишлоқ врачлик пунктига «Дамас» автомашинаси топширилди

17 август 2018 г 2 747 Комментарии: 0

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом ва етук авлодни вояга етказишни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бириҳисобланади.

Бугунги кунда юртимиз тиббиёт муассасаларида аҳолига зарур шарт-шароитларни яратишҳамда хизмат сифатини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз маърузаларида халқимизни рози қилиш учун, унинг сифатли тиббий хизматга бўлган талабини қондириш зарурлиги алоҳида таъкидаланаётир. Бу борада туманимиздақатор тадбирлар амалга ошириляпти.

«Дарвоза», «Омонкелди», «Арнасой» маҳалла фуқаролар йиғини туманимизнинг энг чекка олис ҳудудлари ҳисобланади. Бу маҳаллалар аҳолисига «Омонкелди» қишлоқ врачлик пунктида тиббий хизмат кўрсатилади. Замонавий тиббиёт техникалари билан жиҳозланган шифо масканида беморларнинг дардини тезда аниқлаш, ташхис қўйиш, даволаш муолажаларини олиб бориш имконияти мавжуд.

Яқинда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан Омонкелди қишлоқ врачлик пунктига аҳолига тез тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида янги «Дамас» автомашинаси топширилди. Бу аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат кўламини янада кенгайтириш имкониятини яратди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!