Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида ички ишлар ходимлари саломатлигига эътибор қандай бўлмоқда?
09 ноябрь 2018 г 3 130 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими госпитали жорий йилнинг 29 майида фаолият бошлади.
Капитал таъмирдан чиқарилган мазкур тиббий муассасада сифатли медицина хизмати кўрсатиш учун барча шароитлар мавжуд. Жумладан, малакали шифокорлардан таркиб топган жамоа шакллантирилди. 40 ўринли госпиталь терапия ва неврология бўлимларига эга. Шифохона қиймати 100 миллион сўмдан ошиқ замонавий тиббий ускуна ва анжомлар ҳамда шошилинч тиббий ёрдам машинаси билан таминланди.
Илгари вилоят ички ишлар бошқармаси тизимида госпиталнинг йўқлиги соҳа вакиллариҳамда фахрийларга айримқийинчиликларни туғдирарди. Яъни, даволанувчилар бошқа вилоятларга боришга мажбур эдилар.
Госпиталда шифокорлар ва беморлар мулоқотининг бош мавзуси тиббий маданиятни ошириш, десак янглишмаймиз. Бу жараёнда соғлом турмуш тарзига амал қилиш, касалликлар профилактикаси, спорт билан шуғулланиш ҳамда зарарли одатлардан воз кечишга доир тавсиялар берилади. Айтганча, мазкур муассасанинг тиббий имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган саъй-ҳаракатлар сусайтирилгани йўқ.
— Жорий йил сўнггича қиймати 80 минг АҚШ доллари бўлган рақамли рентген ускунаси келтирилади, — дейди госпиталь бош шифокори, подполковник Икром Суяров. — 15 миллион сўмга умуртқа чурралари ва остеохондрозни даволашда қўлланиладиган танани чўзишқурилмаси олинади. Шунингдек, УЗИ ва физиотерапия ускуналари ҳамда клиник лабораториямизга анализатор харид қилишни режалаштирганмиз. Фитобар очмоқчимиз, йил охирида пуллик хизмат кўрсатишни йўлга қўямиз. Госпитални кенгайтириш мақсадидақўшимча таъмир ишлари амалга оширилади, тиббий муассаса ҳовлисини ободонлаштириш, соябонлар ўрнатиш, йўлаклар ва фаввораларни юзага келтириш кўзда тутилаяпти.
Дарвоқе, госпиталда йил охиригача 400 нафар ички ишлар ходимлари ва соҳа фахрийларининг соғлигини тиклаш кўзда тутилган.Шунингдек, яқинда Жиззах вилояти ИИБ тиббиёт бўлимига 2 та шошилинч ёрдам транспорти ажратилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!