» » Аниқланган камчиликлар бартараф этилади

Аниқланган камчиликлар бартараф этилади

23 май 2023 г 461 Комментарии: 0

Президентимизнинг 2022 йил 22 февралдаги “Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Айдар-Арнасой” кўллар тизимида экологик вазиятни соғломлаштириш ва балиқчиликни ривожлантириш масалалари юзасидан ўрганиш олиб борилди.

Қарорга асосан “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖ ташкил этилган. МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқарувга бериш учун маҳаллий инвесторни танлаш мезонларига асосан “Pro fish line” МЧЖ танлов ғолиби деб топилган. Ҳозирги кунда Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудида тадбиркорлик субъектлари томонидан туризм ҳамда ҳаваскорлик ва спорт балиқ ови объектлари барпо этилган.  

2022 йилда Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудида 903 та назорат-рейд тадбирлари ўтказилиб, 634 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. Ҳуқуқбузарларга нисбатан 474 миллион сўмлик жарима ва 158 миллион сўмлик зарар ҳисобланган. Шунингдек, 10 та ҳолатда Жиноят кодексининг 202-моддасига асосан жиноят ишлари қўзғатилган. Жорий йилнинг 1-чорагида эса 102 маротаба назорат рейд тадбирлари ўтказилиб, 66 нафар шахсга нисбатан 97 миллион сўм маъмурий жарима ва 76 миллион сўм миқдорида табиатга етказилган зарарлар ҳисобланган.  

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Айдар-Арнасой кўллар тизими атрофида 103 гектар ер майдонида 60 минг дона дарахт кўчатлари, Фориш давлат ўрмон хўжалиги “Учма” бўлимидаги 150 гектар ва “Иссиқкўл” бўлимидаги 50 гектар майдонга саксовул уруғлари экилган.  

Ўрганишлар натижаси Навоий вилояти ҳокимлигида Сенаторлар, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!