» » Айдар-Арнасой кўллар тизими экологияси мунтазам равишда назорат қилиб борилади

Айдар-Арнасой кўллар тизими экологияси мунтазам равишда назорат қилиб борилади

01 апрель 2022 г 1 015 Комментарии: 0

Вазирлар Маҳкамасининг “Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Айдар-Арнасой кўллар тизимидан самарали фойдаланиш, экологик ҳолатни яхшилаш, сув сатҳини барқарор сақлаш, сув билан таъминлаш ва шўрланиш даражасини камайтириш бўйича республика ишчи гуруҳининг таркиби тасдиқланди. 

Ишчи гуруҳига қуйидагилар топширилган:

  • ҳар йили баҳор ва куз ойларида кўллар тизими билан боғлиқ экологик ҳолатни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, унинг салбий оқибатларини таҳлил қилиш ва олдини олиш бўйича таклиф киритиш;
  • мазкур қарорнинг бажарилишини тизимли назорат қилиш ҳамда масъул вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилган ишларни ҳар чорак якуни бўйича таҳлил қилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш.

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги “Арнасой” сув омборининг барча бино ва гидротехника иншоотлари ҳамда штат бирликлари Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасида ўзгартиришсиз қолдирилади.

Қарор билан қуйидагилар ҳам тасдиқланган:

  • Айдар-Арнасой кўллар тизимидан фойдаланишни тубдан такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси”;
  • “Айдар-Арнасой кўллар тизими” масъулияти чекланган жамиятининг моддий-техник базасини шакллантириш учун сотиб олинадиган моддий-техника воситаларининг рўйхати.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!