» » Жиззахда оилавий корхоналар сони айтилди

Жиззахда оилавий корхоналар сони айтилди

26 май 2023 г 637 Комментарии: 0

Қайси ҳудудда оилавий корхоналар сони кўплиги тўғрисида маълумот берилди.

Республикада 2023 йилнинг 1 май ҳолатига 47 813 та оилавий корхоналар фаолият юритмоқда.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 8 477 та.

Кейинги ўринлардан оилавий корхоналар сони мос равишда 5 261 та ва 4 878 тани ташкил этган Фарғона вилояти ҳамда Хоразм вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

— Қашқадарё вилояти – 4 642 та;
— Сурхондарё вилояти – 4 302 та;
— Тошкент вилояти – 3 990 та; 
— Навоий вилояти – 3 690 та;
— Бухоро вилояти – 2 987 та;
— Тошкент шаҳри – 2 883 та;
— Қорақалпоғистон Республикаси – 1 996 та;
— Жиззах вилояти – 1 734 та;
— Андижон вилояти – 1 645 та;
— Наманган вилояти – 1 082 та;
— Сирдарё вилояти – 246  та.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!