» » Жиззахда қанча саноат корхоналари борлиги маълум бўлди

Жиззахда қанча саноат корхоналари борлиги маълум бўлди

19 ноябрь 2022 г 553 Комментарии: 0

Қайси ҳудудда саноат корхоналари кўплиги тўғрисида маълумот берилди.

2022 йил 1 ноябрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 97 054 тани ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2021 йил мос даврига нисбатан 3,3 фоизга ошган.  

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган саноат корхоналари сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қиляпти – 16 598 та.

Кейинги ўринлардан мос равишда 10 785 та ҳамда 9 799 та саноат корхоналари фаолият кўрсатаётган Фарғона вилояти ва Андижон вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Тошкент вилояти – 9 795 та;            
  • Самарқанд вилояти – 8 680 та;           
  • Наманган вилояти – 7 720 та;           
  • Қашқадарё вилояти – 5 427 та;           
  • Бухоро вилояти – 4 970 та;           
  • Сурхондарё вилояти – 4 779 та;           
  • Хоразм вилояти – 4 736 та;           
  • Жиззах вилояти – 4 019 та;           
  • Навоий вилояти – 3 971 та;           
  • Қорақалпоғистон Р. – 3 508 та;           
  • Сирдарё вилояти – 2 267 та.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!