» » Фориш туманида  электр энергиясидан бўлган 265 миллион сўмлик қарздорликлар ундирилди

Фориш туманида  электр энергиясидан бўлган 265 миллион сўмлик қарздорликлар ундирилди

31 май 2023 г 664 Комментарии: 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Фориш туман бўлими иш юритувидаги Фориш туман иқтисодий судининг 2023 7 июлдаги ижро варақасига асосан қарздор “А/И” хусусий корхонасидан “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 265,5 млн. сўм миқдоридаги қарздорлик ундириш белгиланган.

Мазкур ижро иши доирасида қарздорга ижро иши қўзғатилиб, тарафларга юборилган.

Шунингдек, барча турдаги мол-мулкларига тақиқ ўрнатилган. Банк ҳисоб рақамларига банд солинган.

Ижро иши бўйича амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор “А/И” хусусий корхонасидан қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижроси  амалда таъминланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!