» » 2021 йилда МИБ Жиззах шаҳрида қарийб 14,4 млрд сўмлик қарзларни ундирди

2021 йилда МИБ Жиззах шаҳрида қарийб 14,4 млрд сўмлик қарзларни ундирди

10 февраль 2022 г 567 Комментарии: 0

Мажбурий ижро Бюроси Жиззах шаҳар бўлимининг жисмоний шахслардан солиқ қарзини ундириш бўлими ўтган 2021 йил мобайнида иш юритувида бўлган 1234 та 14 млрд. 411 млн. сўмлик ижро ҳужжатларининг амалда ижроси таъминланишига эришган.       

Жумладан, юқоридаги ижро ҳужжатларининг 266 таси (1 млрд. 236 миллион сўм) бюджетга ҳамда темир дафтарга йўналтириладиган маблағларни ташкил қилса, қолган 968 та (13 млрд. 175 миллион сўм) ижро ҳужжатлари тадбиркорлар манфаатига йўналтириладиган маблағларни ташкил қилади. Шу билан бир қаторда Жиззах туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи “Жиззах ҳақиқати” ва “Джизакская правда” газеталари таҳририяти фойдасига жами 307.980.024 сўм қарз ундириш кўрсатилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан 2022 йил 9 февраль куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли Фориш тумани, Боғдон маҳалласи ҳудудида жойлашган китоблар дўкони холислар иштирокида кўздан кечирилган ва қарздорлик эвазига хатловга олинган. Ҳозирда мазкур нотурар бинони баҳолаш ҳамда қарздорлик эвазига савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда. Келгусида юқорида кўрсатиб ўтилган кўчмас мулк сотувидан тушган пул маблағлари ундирувчи “Жиззах ҳақиқати” газетаси таҳририятининг банк ҳисоб рақамларига ўтказиб берилиши таъминланади. 

А.Қаршибоев - Мажбурий ижро бюроси

Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!