» » Жиззах шаҳрида МИБ 75 млн. сўм алимент пулларини ундирди

Жиззах шаҳрида МИБ 75 млн. сўм алимент пулларини ундирди

09 ноябрь 2020 г 1 204 Комментарии: 0

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувидаги фукаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг26.03.2019 йил кунги ижро ҳужжатига кўра қарздор О.Жумаев ҳисобидан ундирувчи Г.Жумаева фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари учун қарздорнинг ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ½  қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 27.10.2020 йил куни келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб қарздорга ижросини таъминлаш учун юборилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор О.Жумаев томонидан уч нафар фарзандлари вояга етгунга қадар 75 млн. сўмпул маблағи ундирувчи Г.Жумаевага тўлаб берилиши таъминланди.

Умматов Ёрқин

МИБ Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!