» » Жиззахда миллатлараро тотувлик борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича матбуот анжумани ўтказилди

Жиззахда миллатлараро тотувлик борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича матбуот анжумани ўтказилди

31 май 2023 г 691 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигига қарашли олти қаватлик бинонинг 4-қаватидаги вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати медиа марказида Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Ахмаджонов Латибжон иштирокида “Жиззах вилоятида миллатлараро тотувлик борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманини вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби Акмал Биноқулов очиб берди.Шундан сўнг, Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Ахмаджонов Латибжон матбуот анжумани бўйича сўзга чиқди.

Жиззах вилоятида 6 та миллий маданий марказлар (қирғиз, тожик, қозоқ, рус, татар ва корейс) вилоят адлия бошқармасида давлат рўйхатидан ўтказилган. Бугунги кунда барча 6 та миллий маданий марказлар Жиззах шаҳри, Ислом Каримов шоҳ кўчасида жойлашган “Дўстлик уйи” маркази биносида барча қулай шарт-шароитларга эга хоналарда фаолият кўрсатмоқда.

Жиззах вилоятида мамлакатимиз умумий аҳолисининг 4,1%и истиқомат қилади. Жумладан, ўзбэклар – 1208,7; қирғизлар – 41,6; қозоқлар – 28,4; тожиклар – 31,6; руслар – 14,9; татарлар – 6,4; корейслар – 2,7; туркмалар – 0,4; қорақалпоқлар – 0,2; бошқа миллат ва элатлар вакиллари – 17,3 минг киши ташкил этади.

Шундай экан вилоятда мазкур марказлар билан ҳамкорликда ишлашга барча имкониятларимиз бор. Жумладан, Жиззах давлат педагогика университетида рус тили ва адабиёт таълим юналиши (1978 й.) фаолият кўрсатмоқда.Ўзбек (22 та газета, 3 та журнал) ва рус (1 та газета) тилларида 26 та газета ва журналлар чоп этилади.Хусусан, вилоятимиздаги давлат таълим муассасаларида ўқитиш 4 тил (рус, қозоқ, қирғиз, тожик)да олиб борилади.

Фориш туманида 5 та (13, 14, 32, 46, 49), Янгиобод туманида 1 та (6) умумий ўрта таълим мактабларида таълим тожик тилида, Бахмал туманида 7 та (21, 22, 23, 24, 25, 39, 62) ва Зомин туманида 6 та (13, 44, 8, 36, 28, 23) умумий ўрта таълим мактабларида таълим қирғиз тилида, Зарбдордаги 1 та (5) умумий ўрта таълим мактабида ўзбек-қирғиз тилларида олиб борилади.

Сўнгги 4 йилда миллатлараро муносабатлар ва дин соҳасида 50 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ва 40 га яқин қарорлар қабул қилинди. Бу ҳуқуқий ҳужжатларнинг аксарияти фуқароларнинг дини ва миллатидан қатий назар, ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтириш, шу жумладан, жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш имкониятини оширишга қаратилган.

Мамлакатимизнинг шонли саналарида ҳар йили вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий хаётида муносиб хисса қўшиб келаётган, фаол турли миллат вакилларидан номзодлар давлат мукофотларига тавсия этиб келинмоқда.

Бугунги кунда вилоятимизда мана шундай мукофотланганлар ичида 20 дан ортиқ давлат мукофотлари ва 200 дан ортиқ Ўзбэкистон Республикаси эсталик нишонлари билан тақдирланганлар.

Вилоятдаги барча 6 та миллий маданий марказлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳисоб рақамларига 40,0 млн.сўмдан зиёд маблағлар ўтказиб берилди.

Моддий-техника воситалари (компьютер, телефон, интернет стол, стул, шкаф) ва ойлик иш ҳақи билан таъминланди, “Дўстлик уйи” учун вилоят ҳокимининг “Дамас” русумли автомошинаси берилди.

2022 йилда 6 та миллий маданий марказларга вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди томонидан 40,0 млн.сўмдан жами 240,0 млн.сўм миқдоридаги маблағлар ажратилган бўлса, жорий йил учун ҳар бир миллий маданий марказларга 40,6 млн.сўмдан жами 243,6 млн.сўм миқдоридаги маблағлар ажратилиши режалаштирилган.

Жиззах шаҳридаги “Ўрда” экологик боғида “Ўзбэкистон бағрикенг диёр” номи остида концерт дастури, вилоятда фаолият кўрсатаётган 6 та миллий маданий марказлар, вилоят иҳтисослашган санъат мактаб интернати, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими, “Хунарманд” уюшмаси вилоят бўлими, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан вилоятда яшовчи миллатларнинг бетакрор маданияти, санъати, урф-одатлари, анъаналарини акс эттирувчи қардош халқлар рассомларининг асарлари ва фотолар кўргазмаси ҳамда ижодий-дўстлик кечалари ва танловлари ташкил этилди.

Жорий йилнинг 25 феврал куни Жиззах шаҳрига ташриф буюрган Тожикистоннинг Ўзбекистондаги мухтор элчиси “Дўстлик уйи” фаолияти билан яқиндан танишди. У ерда Тожикистон элчиси миллий анаъналар билан турли миллат вакилларининг ёшлари иштирокида тантанали кутиб олинди ва вилоятимизда фаолият олиб бораётган миллий маданий марказлар томонидан ташкил этилди.

Жорий йилнинг 26 феврал куни Жиззах вилоят хокимлиги тантаналар залида ўтказиладиган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижросини таъминлаш, вилоятда турли миллат вакиллари ўртасида ватанпарварлик ва бағрикенглик ҳис-туйғусини мустаҳкамлаш ҳамда экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали меҳанизмларини амалга ошириш борасида “Огоҳлик, хушёрлик давр талаби, терроризм, экстремизм ва миссионерлик – дахшатли офат” фото кўргазмаси ҳамда саҳналаштирилган спектакл ва концерт дастури намойиш этилди.

Матбуот анжумани якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!