» » Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Синдор Рахмонқулов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Синдор Рахмонқулов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

28 февраль 2023 г 751 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари-туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Синдор Рахмонқулов иштирокида "2023 йилда Жиззах вилоятида туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар соҳасида амалга ошириладиган ишлар" тўғрисидаги матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманини вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Акмал Бинокулов очиб берди.Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг ўринбосари Синдор Рахмонкулов матбуот анжумани бўйича маълумот бериб ўтди.

Оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш бўйича биргина 2022 йил давомида жами  67 та шундан, 19 та кемпинг, 7 та меҳмонхона, 32 та оилавий меҳмон уйи, 9 та ҳостеллар ҳисобига жами хоналар сони  821  та  ўринлар сони 2103 тага етказилди.

Вилоятимизда бугунги кунда 427 та маданий мерос объектлари мавжуб бўлиб, булардан Археолгик ёдгорликлари 268 та, архитектура ёдгорликлари 100 та, монументал ёдгорликлари 59 тани ташкил этади.

Вилоятда 2016-2022 йиллар давомида 12 та маданият марказлари янгидан қуриш (1 та), реконструкция (1 та) ҳамда капитал таъмирлашдан (10 та) чиқарилиб, аҳолига маданий хизмат кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратилди.

Вилоятда 2023 йилда Зомин туманида “Дуоба”, Фориш туманида “Ухум”, “Сайёд”, “Дўстлик” ва “Учқулоч”, Арнасой туманида “Зарафшон” ва “Бахтли” маҳаллалари ҳудудида туризмни ривожлантириш “Йўл харита”лари ишлаб чиқилди. Шунингдек, 23 та жойлаштириш воситалари, шу жумладан 2 та хостел, 2 та кемпинг, 18 та оилавий меҳмон уйлари, барпо этилади.

Шунингдек, вилоятнинг Ш.Рашидов ва Ғаллаорол  тумаларида  Туризм транспорт коридори бўйлаб замонавий «Карвонсарой»лар фаолияти йўлга қўйилади.

2023 йилда вилоятнинг ҳудудий инвестиция лойиҳалари дастурига умумий қиймати 2 млрд. 29 млн сўм 46 та лойиҳаларининг таклифи киритилган бўлиб, мазкур лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1 700 дан зиёт янги иш ўринлари яратилади.

Матбуот анжумани якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!