» » Жиззах 6 ойда қанча сайёҳга мезбонлик қилди?

Жиззах 6 ойда қанча сайёҳга мезбонлик қилди?

08 август 2022 г 772 Комментарии: 0

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида Жиззах вилоятига жами 703 минг 158 нафар, шундан, 1 минг 538 нафар хорижий, 701 минг 620 нафар маҳаллий сайёҳлар ташрифи кузатилган.

Вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этган матбуот анжуманида бу маълумот қилинди.

Жиззах вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ўринбосари в.в.б О.Мусурмоновнинг “2022 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар” мавзусидаги маърузаси тингланди.

Таъкидланганидек, республика иқтисодиётида туризмни стратегик даражага кўтариш, ички туризм хизматларини диверсификация қилиш ва ҳажмини кескин кўпайтириш, фуқароларни мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан таништириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, тақдим этилаётган туризм хизматлари сифатини яхшилаш ва жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш, туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча имкониятлар яратиш, замонавий хизматлар инфратузилмасини жадал ривожлантириш, шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш ва уларнинг даромад манбаини кенгайтириш мақсадида Жиззах вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Президентимизнинг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Вазирлар Маҳкамасининг маданий мерос ва туризм объектлари ҳамда уларга ёндош инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш масалалари тўғрисида 2021 йил 7 июлда ўтказилган йиғилиш баённомасига асосан, Зомин тумани “Арча” туристик мажмуаси, “Дуоба” туризм қишлоғида туристик дам олиш маскани  мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Вилоятда 662 хонадан иборат 1 минг 215 ўринга мўлжалланган 31 та меҳмонхона, 364 хонали 1 минг 30 ўринга эга 118 та оилавий меҳмон уйи, 963 хонадан иборат 2 минг 858 ўринли 19 та санаторий ва соғломлаштириш маскани,  178 хонали 702 меҳмонга мўлжалланган 20 та кемпинг мажмуаси, 181 ўринга мўлжалланган 63 хонали 9 та ҳостел фаолияти йўлга қўйилган.

Жиззах вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси  томонидан ҳам туманлардаги энг чекка маҳаллаларга бориб, аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уни жойида ҳал этиш юзасидан илк ишлар бошлаб юборилган.

– 6 ойда хорижий сайёҳларнинг асосий қисмини Франция, Германия, Италия, Буюк Британия, Туркия, Сербия, Молдавия, Хитой, Жанубий Корея, Исроил, АҚШ, Ҳиндистон, Афғонистон, Россия Федерацияси, Белорусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон мамлакатлари фуқаролари ташкил этмоқда, – дейди Жиззах вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ўринбосари в.в.б О.Мусурмонов. – Туризм масканлари сонини ошириб, сайёҳлар, айниқса хорижликларни янада кўпроқ жалб этиш – олдимизга қўйган энг асосий мақсадимиз.

Вилоятнинг Бахмал, Зомин, Шароф Рашидов, Янгиобод ва Фориш туманларида ҳали янгидан-янги очилмаган туризм масканлари мавжуд. Аммо уларни ишга тушириш ишларини кўнгилдагидек, деб бўлмайди. Тўғри, Бахмал туманида экотуризмни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, лекин экотуризмни ривожлантириш учун имкониятлари мавжуд бўлган бошқа ҳудудларда ҳам иш Бахмалдагидек изчил боряпти деб бўлмайди.

Матбуот анжумани сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!