» » Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

27 декабрь 2022 г 691 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигида Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Синдор Раҳмонкулов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжумани “Жиззах вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар” мавзусида бўлиб ўтди.
Жиззах вилояти географик жойлашувига кўра тоғлар, қир-адирлар, кўл ва бой туризм салоҳияти туристларни жалб қила олиш учун кенг имкониятга эга бўлган ҳудуд ҳисобланиб, Туризм - вилоятимиз иқтисодиётининг “драйвер” соҳаларидан бирига айланмоқда.
Олиб борган ишлар натижасида, 2022 йил январь-декабрь ойларида Жиззах вилоятига ташриф буюрган сайёҳлар сони 2 млн 102 минг 617 нафардан ошди.
Жиззах вилоятига хорижий ва маҳаллий сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилиш мақсадида “Асал сайли”, “Зомин ултра” марафони, “Адлия сайли”, “Қадриятлар қадрланган юрт” шиори остида туристик фестивал ва шу каби кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар кўнгил очар консерт дастурлари амалга оширилди. Хусусан 2022 йилнинг апрель-декабрь ойларида “Ички ва зиёрат туризми” ярмаркаси, “Жиззах туризм ярмаркаси” ва унинг доирасида махсус санъат кўргазмаси ўтказилди.
Вилоятда туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда Оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш бўйича Тадбиркорлар билан ишлаш бўлими томонидан доимий равишда бир қатор тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилди, бунинг натижасида вилоятда 2022 йил давомида жами 67 та шундан, 19 та кемпинг (171 та хона, 681 ўрин), 7 та меҳмонхона (469 та хона, 928 ўрин), 32 та Оилавий меҳмон уйи (103 та хона, 290 та ўрин), 9 та хостел (78 хона, 204 та ўрин)лар ҳисобига жами хоналар сони 821 та ўринлар сони 2103 тага етказилди.
Матбуот анжумани якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!