» » Уч йиллик танаффусдан сўнг ўтказилган халқаро туризм ярмаркаси олдингиларидан нимаси билан фарқ қилди

Уч йиллик танаффусдан сўнг ўтказилган халқаро туризм ярмаркаси олдингиларидан нимаси билан фарқ қилди

07 декабрь 2022 г 461 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 30 ноябрь 2 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида «Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг уч кунлик тадбирлари бўлиб ўтди.

Ярмаркада маҳаллий стендлар ўз қадини ростлади. Нафақат мамлакатимиз туризм салоҳияти кенг намоён этилди, балки 30 та хорижий давлатдан 300 дан ортиқ иштирокчилар ўзларининг туристик маҳсулотларини тарғиб қилишди.

«Ипак йўлида туризм-2022» халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида ташкил этилган кўргазмаларда жуда кўплаб келишувлар қилиниб, битимлар имзоланди.

Тошкент вилояти ҳам ўз стенди билан фаол бўлар экан, вилоятнинг туризм жозибадорлиги хорижлик меҳмонлар ҳамда маҳаллий ишбилармон доира вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Шу билан бирга Тошкент вилояти Тожикистон Республикасининг «РАСУЛ ТОУР», «ЗУМРАД ТРАВEЛ», «САЁҲАТ ТРАВEЛ», Қирғизистон Республикасининг «ГОЛУБОЙ ИССИҚ КЎЛ», «АК САИ ТРАВEЛ» сайёҳлик компаниялари, шунингдек, Япония мамлакатининг «ТАЙРИКУ ТРАВEЛ», Эрон Ислом Республикасининг «СEМНАН», Таиланднинг «КC ҲОТEЛС АНД РEСОРТС» каби кўплаб туристик корхона ва ташкилотлари билан шартномалар тузди.

Шунингдек, вилоятлар кесимида, жумладан Фарғона, Жиззах, Сирдарё вилоятлари билан икки ва уч томонлама меморандумлар имзолангани эътиборга молик.

Уч кунлик кўргазма давомида 10 дан ортиқ турфирмалар, 30 га яқин меҳмонхона, ресторан, ҳунармандлар ва бошқа туризм йўналишида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар иштирок этиб, ҳамкор ташкилотлар билан 500 га яқин келишув ва битимлар тузишга эришилди.

Вилоятнинг туризм салоҳиятини ўзида акс эттирган экспонатлар намойиши, фольклор жамоаларининг маданий чиқишлари барчага манзур бўлди.

Кўтаринки руҳда ўтган ярмаркада ҳар бир павилионнинг маданият ходимлари томонидан куй ва қўшиқлар янграган бўлса, гастро туризм бўйича ҳам меҳмонлар турли егуликлардан тановул қилишди.

Тадбир якунлари бўйича ялпи сессиялар ва Б2Б учрашувлардан ўтказилиб, «ТХТЙ–2022» тадбирида фаол иштирок этган ҳудудлар ва ташкилотлар муносиб тақдирланди.

Унга кўра Тошкент вилояти «Энг мукаммал архитектура соҳиби» номинацияси ғолибига айланди. Тошкент вилояти номидан сертификат ва эсдалик совғасини вилоят ҳокими ўринбосари, Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Жамшид Бабажанов олди.

Тадбирда маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари фаол бўлиб, интервьюлар, тўғридан тўғри эфир ва кўрсатувлар тайёрлашди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!