Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти делегацияси вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида “Сўғд-2022” VIII-Ҳалқаро савдо ярмаркасида иштирок этди
23 июнь 2022 г 1 192 Комментарии: 0
Жиззах вилояти делегацияси вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида 2022 йил 17-18 июнь кунлари Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Хўжанд шаҳрига “Сўғд-2022” VIII-Ҳалқаро савдо ярмаркасида иштирок этди.
Ташриф давомида Хўжанд шаҳридаги ананавий тарзда “Сўғд-2022” VIII-Ҳалқаро савдо ярмаркасида Савдо ва инвестицион ҳамкорлик истиқболлари мавзусидаги форум бўлиб ўтди. Форумда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқди.
Шундан сўнг, Жиззах вилояти делегацияси вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида “Сўғд-2022” VIII-Ҳалқаро савдо ярмаркасида қатнашди. Халқаро ярмарка доирасида ташкил этилган кўргазмалар повилонида Жиззах вилояти кўргазмали стенди ҳам ташкил этилди.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев мазкур кўргазмада вилоятимизда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни иштирокчиларга таништирди.
Шунингдек, “Сўғд-2022” VIII-Ҳалқаро савдо ярмаркаси доирасида B2B ва B2G форматидаги учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувлар якунида маҳаллий санъаткорлар ҳамда Жиззах вилоятидан ташриф буюрган санъат вакиллари томонидан тантанали концерт дастури ўтказилди.
Форумнинг иккинчи кунида Халқаро ярмарка доирасида ташкил этилган кўргазмалар повилонида Жиззах вилояти ва туман ҳокимликлари, шунингдек вилоятдан Хўжанд шаҳрига борган тадбиркорлар ўртасида учрашув ўтказилиб, бир қатор келишувларга эришилди.
Дастлаб, вилоят ҳокими ўринбосари Нодир Нурматов вилоятнинг савдо иқтисодий, инвестицион ва туризм салоҳияти бўйича иштирокчиларга тақдимот қилиб, маълумот бериб ўтди.
Учрашув доирасида Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Сўғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи ўртасида 2022-2023 йилларда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувлар ва экспорт шартномалари юзасидан меморандуми билан 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган шартномалар имзоланди.
Халқаро форум дорасида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ҳамда Сўғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашувда икки вилоят ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантириш, келажакда кўп томонлама ҳамкорликда ишларни олиб бориб бўйича келишиб олинди.
Шунингдек, Сўғд вилояти ва Жиззах вилояти ўртасида футбол бўйича ўртоқлик ўйини ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!