» » Жиззах вилояти ҳокими раҳбарлигидаги делегация Челябинск шаҳрига  ташриф буюрди

Жиззах вилояти ҳокими раҳбарлигидаги делегация Челябинск шаҳрига  ташриф буюрди

10 декабрь 2018 г 3 388 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев бошчилигидаги делегация вакиллари Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрига Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти аъзо давлатларининг ҳудудлари раҳбарларининг Форум шаклидаги танишув учрашувида иштирок этди.

Форум Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти аъзо давлатларининг ҳудудлараро ҳамкорлигининг қатъий ривожи мавзусида ташкил этилди.

Ушбу Форумда вилоят ҳокими Эргаш Салиев Жиззах вилоятининг иқтисодий, инвестицион ҳамда туризм салоҳияти мавзусида маъруза ва тақдимот билан қатнашди.

Форум давомида вилоят ҳокими Эргаш Салиев Россия Федерациясининг Челябинск вилояти губернатори Борис Дубровский билан учрашди.

Суҳбат давомида ҳар иккала ҳудуд ўртасида иқтисодий, инвестицион ҳамда туризм соҳалари бўйича ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан музокара олиб борилди.

Хусусан, Жиззах вилоятида қурилиш материаллари, тери ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи ҳамда ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш учун инвестиция киритиш юзасидан келишиб олинди.

Шунингдек, вилоятга метал прокат ва қишлоқ хужалиги техникаларини импорт қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Бундан ташқари қишлоқ хужалиги маҳсулотларини экспортини янада кенгайтириш келишиб олинди.

Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида Жиззах вилоятида ишлаб чиқарилган текстиль маҳсулотлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини янада кенгайтириш мақсадида Челябинск шаҳрида Савдо Уйи ташкил этиш режалаштирилди.

Форум доирасида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти аъзо давлатларининг ҳудудлари вакиллари билан ўзаро дўстлик алоқалари ўрнатилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!