Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда «Мўйноққа мадад» экологик веломарафонининг вилоят босқичини ўтказишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
26 май 2021 г 1 146 Комментарии: 0
Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда вилоят Экологик партияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафонининг Жиззах вилоят босқичини юқори савияда ўтказиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда Республикамиз миқёсида 20 майдан 5 июнга қадар ўтказиладиган веломарафоннинг 27 май кунидаги Жиззах вилоят ҳудудий босқичини юқори савияда ўтказиш, марафон доирасида нафақат Оролбўйи ҳудудларининг экологик ҳолатини яхшилашга ўз ҳиссамизни қўшиш, балки вилоятимиз экотуризм салоҳиятини кенг оммага тарғиб этиш каби масалалар илгари сурилди.
Анжуман вилоят ҳокими ўринбосари Синдор Раҳмонқулов томонидан очиб берилди ҳамда ушбу марафонни кўтаринки руҳда ўтказиш учун соҳага алоқадор мутасаддилар билан биргаликда қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Анжуман сўнгида йиғилган меҳмонлар ҳамда ташкилотчилар томонидан таклифлар билдирилиб, кенг муҳокама қилинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!