Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Экологик партия вилояти ташкилотининг Конференцияси ўтказилди
30 октябрь 2019 г 2 560 Комментарии: 0
Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилояти ташкилотининг Конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда Жиззах вилояти туман ва шаҳар партия ташкилотларидан сайланган делегатлардан 70 нафари ҳамда экология, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар, жамоат ташкилотлари ходимлари, олий ҳамда ўрта таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалар, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Конференцияда қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Жумладан, Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилояти партия ташкилотининг халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши сайловларида самарали иштирок этишини ташкил этиш, Ўзбекистон Экологик партияси II Съездига делегатлар сайлаш, Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилояти партия ташкилоти Кенгашига халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутатлигига номзодлар рўйхатига ўзгартиш киритиш ваколатини бериш тўғрисидаги масалалар конференция кун тартибидан жой олди.
Конференция иштирокчиларига Ўзбекистон Экологик партияси, унинг ҳудудий, туман (шаҳар) партия ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларида иштирок этиши тўғрисидаги партия Марказий Кенгашининг 2019 йил 21 сентябрдаги қарори ҳақида батафсил ахборот берилди.
Дастлаб, Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилояти партия ташкилотининг халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутатлари сайловида юқори даражадаги тайёргарлик билан иштирок этиши масаласи кўриб чиқилди.
Конференция иштирокчилари Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилояти партия ташкилотининг халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши сайловларида иштирок этишини ташкил этиш бўйича вилоят партия ташкилоти олдида турган долзарб вазифаларни муҳокама қилдилар. Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилояти партия ташкилотининг халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши сайловларида иштирок этишини таъминлаш, партия Марказий Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги 4/2-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловолди кампаниясига тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш бўйича “Йўл харитаси”га асосан сайлов кампаниясида муносиб иштирокини таъминлаш ишларини амалга ошириш Жиззах вилояти партия ташкилотига юклатилди.
Қайд этилдики, кескин курашлар ва партиялараро рақобат муҳитида ўтиши кутилаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида партия ва унинг Жиззах вилоят партия ташкилоти муносиб иштирок этади.
Конференцияда Ўзбекистон Экологик партияси II Съездига Жиззах вилояти партия ташкилотидан иштирок этувчи делегатларни сайлаб олиши масаласи кўриб чиқилди. Жиззах вилояти партия ташкилотидан съездда иштирок этиш учун экология соҳасида фаолият олиб бораётган, жойларда Ўзбекистон Экологик партиясининг мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этишда фаоллик кўрсатаётган, жонкуяр, фидойи бўлган партия аъзолари ва фаолларидан 14 нафари делегат этиб сайланди.
Экологик партия вилоят ташкилоти
Матбуот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!