» » "Миллий тикланиш" партияси вилоят Кенгашининг VI Конференцияси ўтказилди

"Миллий тикланиш" партияси вилоят Кенгашининг VI Конференцияси ўтказилди

28 октябрь 2019 г 2 630 Комментарии: 0

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят Кенгашининг навбатдаги VI Конференцияси "Жиззах ҳақиқати" газетасининг мажлислар залида бўлиб ўтди.

Конференция кун тартибидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловида иштироки ҳамда партия Марказий Кенгашининг навбатдаги съездига делегатлар сайлаш тўғрисидаги масалалар ҳамда партиянинг 2015-2019  йилдаги фаолият якунлари бўйича амалга оширган ишлари муҳокама қилинди.

Маълумки, жорий йилнинг 22 декабрида мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси томонидан 2019 йил 20 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, ҳудудий ва маҳаллий Кенгашларига депутатлик ўринлари учун сайлов кампанияси бошланди.

-Мамлакатимиз қонунчилигига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларига депутатлик ўринлари учун номзод кўрсатиш ҳуқуқига фақатгина сиёсий партиялар эга. Ушбу ваколатнинг ўзиёқ сиёсий партияларнинг давлат ва жамиятни бошқарувидаги роли ва мавқеи қанчалар муҳимлигини кўрсатади,- дейди ЎзМТДП вилоят кенгаши раиси С.Назарқосимов.

Конференцияда таъкидланганидек, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидан илдам бораётган мамлакатимизнинг келгуси тараққиёти учун мазкур сайловнинг аҳамияти беқиёс.

Шу маънода "Миллий тикланиш" демократик партиясининг устувор мақсадларидан бири парламентни том маънода «халқ уйи»га айлантиришдан иборат эканлигини ҳисобга олиб бу мақсадга эришиш учун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бор куч ва имкониятини ишга солади.

Конференцияда партиянинг сайловига тайёргарлиги, сайловнинг мазмун-моҳиятини фуқаролар онгига чуқур сингдиришда партия фаолларининг вазифалари борасида фикр-мулоҳазалар  алмашилди. Шундан сўнг партия вилоят Кенгашининг аъзолар таркибига ўзгартиришлар киритилиб Партиянинг жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган  съездига делегатлар сайланди.

Конференция сўнгида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ғояларига ҳайрихохлар партия аъзолигига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди. учун делегатлар томонидан овоз берилди

 “Миллий тикланиш” демократик партияси

 вилоят Кенгашининг Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!