Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда O‘zLiDePнинг навбатдаги IX Съездида иштирок этадиган делегатлар сайлаб олинди
28 октябрь 2019 г 1 650 Комментарии: 0
O‘zLiDeP вилоят Кенгашининг навбатдаги XI Конференцияси бўлиб ўтди. O‘zLiDePнинг IX Съездига партия вилоят Кенгашидан делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди.
Бугунги кунда вилоятимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгашининг 751 та башланғич партия ташкилотлари мавжуд бўлиб, улар ўз сафига жами 38231 нафар партия аъзоларини бирлаштирган. Шу ўринда сўнгги йилларда партия аъзолари сафи 28081 нафарга ўсганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Улардан 9335 нафарини кичик бизнес вакиллари ва хусусий тадбиркорлар, 4711 нафарини эса фермерлар ташкил этади.
2018 йилнинг 27-28 декабрь кунлари бўлиб ўтган O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ҳар уч йилда ўтказиладиган “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” танловининг Республика босқичида O‘zLiDeP Шароф Рашидов туман Кенгаши энг олий ўрин, яъни 1-ўринни қўлга киритиб “Дамас” автомобили билан тақдирланди.
Шунингдек, мазкур танловнинг “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” йўналиши бўйича Жиззах шаҳридаги “Roison Home White Goods” масъулияти чекланган жамияти корхонасидаги бошланғич партия ташкилоти Республикада 2-ўрин ғолиби бўлди.
Партия депутатлик гуруҳлари томонидан 2015-2019 йиллар давомида жами 837 та, шундан вилоят Кенгашида 74 та ва туман (шаҳар) Кенгашларида 763 та ҳисобот эшитувлари ташкил этилди. Ўтган даврга яъни 2009-2014 йилларга нисбатан 51 тага кўп мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилган.
Шунингдек, 2015-2019 йиллар давомида жами 3634 та, шундан вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан 758 та ва туман (шахар) Кенгашлари депутатлик гуруҳи томонидан 2876 та депутатлик сўровлари юборилган. Бу 2009-2014 йилларга нисбатан 105 тага кўпдир. Энг иуҳими бу сўровларнинг кўпчилигида кўтарилган муаммолар ўз ечимини топган.
- Жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш қуйи бўғинлар билан бир қаторда туман (шаҳар) ва вилоят партия ташкилотлари зиммасига ҳам алоҳида маъсулият юклайди, - деб таъкидлади Эркин Холматов ўз чиқишида. – Айтиш ўринлики, бу борада O’zLiDeP фаолларида етарли куч, тажриба ва салоҳият бор. Демак, барча имкониятларимиз, орттирган тажрибамиз белгиланган мақсад ва режаларни рўёбга чиқаришга қаратилиши даркор.
Ўзаро фикр алмашув, очиқ мулоқот, қизғин бахс мунозараларга бой тарзда ўтган анжуманда партия вилоят Кенгаши аъзолари таркиби ҳамда партиянинг навбатдаги IX Съездида иштирок этадиган делегатлар сайлаб олинди.
O‘zLiDeP вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!