» » Жиззахда Экологик партия сафига аъзолар мажбуран киритилмаган – Фермерлар Кенгаши раиси

Жиззахда Экологик партия сафига аъзолар мажбуран киритилмаган – Фермерлар Кенгаши раиси

07 июнь 2019 г 2 427 Комментарии: 0

Ҳаммамизга маълумки, ўтмишдан атроф муҳит она табиатимиз тақдирига эътиборсиз муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш ва экологик талабларга беписанд муносабатда бўлиш Орол денгизи қуриши, чўлланиш, ер ва сув ресурсларининг таназзули, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг ёмонлашуви, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, кўп миқдордаги саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши каби бир қатор глобал ва минтақавий экологик муаммоларни пайдо бўлишига олиб келди.
Ушбу муаммолар иқлим ўзгариши содир бўлаётган шароитларда янада яққолроқ ва кучлироқ намоён бўлиб, замонавий Ўзбекистон учун атроф муҳитни мухофаза қилиш ва уни соғломлаштириш масалаларини янада долзарб қилиб қўймоқда.
Мустақил ривожланиш йилларида мамлакатимизда экологик муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасида муайян тажриба орттирилди. Экология, атроф муҳитни мухофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида илғор халқаро талабларга жавоб берадиган фундаментал норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди. Мазкур соҳада 30 га яқин қонунлар қабул қилинди ва 300 дан ортик норматив ҳужжатлар тасдиқланди.
Жорий йил бошида мазкур соҳадаги вазифаларнинг кўламини кенгайтириш, мамлакатда экологик ҳолатни яхшилаш ва юзага келган муаммоларни яхлит ҳолда ҳал этиш,бу йўналишда жамиятнинг барча кучларини саъй-харакатларини бирлаштиришга йўналтирилган давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Экологик партияси ташкил этилди.
Мазкур партиянинг асосий вазифаси мамлакатда атроф муҳит ҳолатини яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик муамоларни комплекс ҳал этишга йуналтирилган дастур ва ҳаракатлар стратегиясини шакллантириш ва илгари суриш, атроф-муҳитни мухофаза қилиш, табиий ресурсларни сақлаш, давлат, жамият ва мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига бу вазифани бажаришда кўмаклашиш, атроф муҳит ҳамда аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасида фаолият юритаётган миллий ва хорижий жамоатчилик ташкилотлари ва ҳаракатларининг ижобий тажрибаларини ўзлаштириш ва уни амалиётда кенг қўллаш ҳисобланади. 
Бугунги кунга келиб Ўзбекистон экологик партиясининг Жиззах вилояти ҳудудий партия ташкилоти томонидан халқимиз, xусусан аҳоли ва ёшлар орасида партиянинг асосий мақсад ва вазифалари, ваколатлари ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштиралётган ишлари тўғрисида кенг тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.Жумладан, жорий йилнинг апрел-май ойлари давомида партия ташкилотига аъзоликка қабул қилиш юзасидан жойларда ўтказилган ва ҳозирда ҳам мунтазам равишда ташкил этилаётган тарғибот тадбирлари давомида кенг жамоатчилик вакиллари, аҳолимиз, айниқса мустақил давлатимизнинг умидли ёшлари партиямизнинг низом ва дастурларига қаттиқ ишонч билдирган ҳолда, ўз хохишлари ва ташаббуслари билан Ўзбекистон Экологик партияси аъзолигига ўтишмоқда. Шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасаларида фаолият юритаётган ҳодимлар партиянинг дастурлари ва ваколатларига ишонган ҳолда, она табиатни асраб-авайлаш, бугунги кунда долзарб муаммога айланиб бораётган атроф-муҳит мухофазасига ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида партиямиз сафига ўз ихтиёрлари билан қўшилишмоқда. Хусусан, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида мазкур йўналишда таҳсил олаётган умидли талаба ёшлар, профессор-олимлар, фан номзодлари ва ўқитувчилар, мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаган иқтидорли ёшлар, Сувоқова, Ўрмон хўжалиги, ободонлаштириш бошқармалари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилотларида фаолият олиб бораётган ходимлар ҳамда кўнгилли фуқароларимиз ўз ҳоҳишлари билан мазкур партия аъзолигига киришмоқда.
Вилоят партия ташкилоти томонидан давлат ва жамоат ташкилотлари, корхоналар, идоралар ва таълим муассасаларига партия фаолиятини самарали ташкил этиш, кўнгилли фуқаролар ва иқтидорли ёшларни аъзо қилиш жараёнларида амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар ортиқча талаблар ва буйруқбозликлар, бюрократия ва бошқа ҳолатлардан йироқ бўлган ҳолатда йўлланмоқда. Ваҳоланки, сиёсий партия ташкилотларига мажбурлаш ва талаб қилиш йўли билан аъзо қилинмайд. Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилоят партия ташкилоти фаолиятида бундай ҳолатлар йўл қўйилмаган ва йўл қўйилмайди ҳам.
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоят фермерлар кенгаши раиси А.Эшматовнинг ўзи ЎзЛиДеп сиёсий кенгаши аъзоси бўла туриб, туманларга Ўзбекистон Экологик партиясига 50 нафардан фермерларни “мажбурлаш” йўли билан “план” асосида аъзо қилиш бўйича хати ва унга танқидий мазмунда ёзилган муносабат пайдо бўлди.
Биз ўз халқининг ва фуқароларининг манфаатини ўйлайдиган мустақил ва ҳуқуқий демократик мамлакатда яшаяпмиз. Юртимиздаистиқомат қилаётган фуқароларнинг ўз хохишлари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сиёсий партияга аъзо бўлиши, унинг мақсад ва вазифаларини қўллаб-қувватлаши ҳамда ваколатларидан фойдаланиши қонунлар асосида белгилаб қўйилган. 
Ижтимоий тармоқларда “мажбурлаш”, “план” ва “ўзига хос” сўзлари билан жар солишдан олдин, “Она”га тенглаштирилаётган ва инсон умри давомида асраб-авайлаши керак бўлган табиат ва экология учун бирон жўяли иш қилиш жоизмасмикан. 
Мазкур ҳолат бўйича ижтимоий тармоқларда довруқ солишдан олдин, айрим кўрсатгичларга эътибор қаратишингизни сўрайман. Ҳозирги вақтда Жиззах вилоятида 7210 нафар фермерлар фаолият юритмоқда. Шундан, 4434 нафар фермерлар ЎзЛиДеп, 310 нафар фермерлар “Миллий тикланиш”, 32 нафар фермерлар “Адолат” ва 45 нафар фермерлар Халқ демократик сиёсий партияларига аъзоликка қабул қилинган. Бундан кўриниб турибдики, 2300 нафардан ортиқ фермерлар ҳеч қайси сиёсий партия аъзоси ҳисобланмайди.
Вилоят фермерлар кенгаши томонидан туманларга берилган хат мазкур кўрсатгичларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган. Аъзоликка қабул қилиш бўйича ҳужжатларни умумлаштиришга 1 нафар ҳодим бириктирилишига келсак, Ўзбекистон Экологик партиясининг вилоятдаги туман(шаҳар) партия ташкилотларининг тузилмаганлигини ҳисобга олган ҳолда амалий ёрдам бериш мақсадида айтилган.
Масаланинг энг асосий қисмига келсак, бугунги кунга келиб Ўзбекистон Экологик партиясига вилоятда биронта фермер аъзоликка қабул қилинмаган.
Ваҳоланки, фермер хўжаликлари ва фермерларнинг фаолияти табиат, экология ва атроф-муҳит билан узвий боғлиқдир.
Ўйлаймизки, она табиатимиз тақдирига бефарқ бўлмай ўзининг ташаббускорлиги билан партиямиз дастурида белгиланган вазифаларни бажаришдаги фаолиятимизни қўллаб-қувватлаётган халқимиз, фаол фуқароларимизнинг ишончлари, биз амалга ошираётган ишлар ўзининг салмоқли самарасини беришига пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Анорбой Эшматов
Жиззах вилоят фермерлар Кенгаши раиси
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!