» » Жиззах шаҳар ҳокимлигида этика ва коррупцияга қарши умумий ва махсус ўқув машғулотлари ўтказилди

Жиззах шаҳар ҳокимлигида этика ва коррупцияга қарши умумий ва махсус ўқув машғулотлари ўтказилди

03 июнь 2023 г 400 Комментарии: 0

Вилоят  ҳокимининг қарори билан тасдиқланган вилоят ҳокимлиги, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил  қилиш бўйича йўриқномага мувофиқ,  вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши курашиш назорат шўъбасининг жорий йилга мўлжаллаб тузилган умумий ва махсус ўқитиш режасига асосан 2023 йил 2 июнь куни Жиззах шаҳар ҳокимлигида этика ва коррупцияга қарши умумий ва махсус ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулотлари давомида ходимларга коррупцияга қарши курашиш қонунчилиги, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, аниқлаш ва тартибга солиш, коррупциявий харакатлар тўғрисида хабар бериш, коррупциявий ҳатти-харакатлар учун интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик, ходимларнинг хизматдаги хулқ-атворининг асосий тамойиллар ва қоидалари, одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик мавзуларида маъруза қилиниб тушинтиришлар берилди.

Ўқув машғулотлари якуни бўйича ходимларнинг коррупцияга қарши талаблар ва тартиб таомилларидан хабардорлиги бўйича танлов асосида  6 нафар ходимнинг билим ва кўникмалари оғзаки сўровлар  ва тест орқали текширилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!