» » Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари мазмун-моҳияти тушинтирилди

Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари мазмун-моҳияти тушинтирилди

24 октябрь 2022 г 874 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлиги ходимларини 2022 йилда этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида умумий ўқитиш режасига мувофиқ, вилоят ҳокимлигида “Давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари ходимларининг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ўқитилишини ташкил қилиш тўғрисида”ги  Йўриқномага мувофиқ  ўқув-семинар ўтказилди.

Ўқув-семинарда Жиззах вилояти ҳокимлиги Коррупцияга қарши курашиш ички назорат шўбаси раҳбари Мелибаев Соибназар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2022 йил 14  октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори мавзусида ўтказилиб, ходимларга мазкур қарорнинг ҳамда  мазкур қарор билан тасдиқланган “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари” ва ”Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом”нинг мазмун-моҳияти тушинтирилди.   

Жиззах вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати раҳбари

Акмал Бинокулов 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!