Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси фаолияти ҳақида
17 январь 2022 г 783 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6-июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5177-сон қарорига мувофиқ 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилган.
Ушбу қарорга мувофиқ вилоят ҳокимининг 2021 йил 27 сентябрдаги 152-3-0-Q|21-сон қарори билан вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2021 йил 06 сентябрь кундаги 27-сон буйруғи билан коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий Низом тасдиқланган.
Ушбу намунавий Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сон қарорига мувофиқ коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг мақсади, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Назорат тузилмалари ўз ўз фаолиятида бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсинади.
Назорат тузилмаларининг асосий мақсади ташкилотда, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш ва ривожлантириш, коррупциявий ҳолатларни барвақт аниқлаш ва уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш, ташкилот тизими ходимлари да коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида уларнинг ҳуқуқий онгини ва маданиятини ошириш, ташкилот тизимида коррупцияга қарши профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳужжатлар ижросини таъминлашдан иборат.
Назорат тузилмаларининг асосий вазифалари:
ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш;
ташкилотда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;
ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш;
Назорат тузилмалари ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш учун ўзи фаолият юритаётган ташкилот ходимларидан уларнинг ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан таҳлилий материалларни, хулосаларни, статистик ва бошқа маълумотларни олиш, ходимлар фаолиятида аниқланган коррупциявий ҳуқуқбузарликлар юзасидан хизмат текширувларини ўтказиш, ўз фаолияти доирасида ташкилот тизимига ёзма кўрсатмалар, топшириқ хатлари ва тавсиялар бериш, текширувлар ўтказиш, ҳужжатларни талаб қилиб олиш, ходимлардан ёзма тушинтиришлар олиш ҳуқуқига эга.
Назорат тузилмалари ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги мажбуриятларга эга:
Ушбу Низом ва бошқа қонунчилик хужжатлари билан юклатилган функцияларни зарур даражада ва самарали бажариш;
қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш ва ўз ваколат доирасидан четга чиқмаслик;
ташкилот тизимида жиноят аломатлари, хусусан коррупция ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан ташкилот раҳбарига, Агентлик ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш.
ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати, одоб-ахлоқ қоидаларининг коррупцияга оид қисми бузилганлиги факти юзасидан ташкилот рахбариятига маълумотлар киритиш.
Вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши
ички назорат шўъбаси раҳбари в.б. С.Мелибаев
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!