» » Жиззахда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари белгилаб олинди

Жиззахда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари белгилаб олинди

27 октябрь 2021 г 919 Комментарии: 0

Бугун Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Мазкур матбуот анжуманида Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тўғрисида таъкидлаб ўтилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналиши сифатида белгиланиб, бу борада туб ўзгаришлар олиб борилмоқда.

Айниқса, кейинги қисқа давр ичида қабул қилинган Қонунлар, Президент Фармон ва Қарорларида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси натижасида коррупцияга қарши курашиш борасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги янада кенгайиб, самарали механизмлар амалиётга татбиқ этилмоқда.

Жумладан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 26 июндаги ПФ-6013-сонли, 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонларига асосан коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини тубдан ошириш бўйича белгиланган вазифалар, коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизими яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялари, коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари этиб қайта ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий Кенгаши томонидан Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари тўғрисидаги НИЗОМ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Коррупцияга карши курашиш ҳудудий кенгашлари аъзолари таркиби тасдиқланди.

Ҳудудий кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

- коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат ва бошқа дастурларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;

- тегишли ҳудудда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;

- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, чек қўйиш, оқибатлари ҳамда имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш;

- коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;

- коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш учун тегишли ҳудудда қилинган ишлар ижроси ҳақида Миллий кенгаш ишчи органига ахборот тақдим этиш;

- коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва Миллий кенгашга киритиш.

Бугунги кунда ҳудудий кенгаш аъзолари 38 нафар бўлиб, шундан 12 нафари депутатлар (32%), 5 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар (13), 9нафари корхона ва ташкилотлар (23%), 5 нафари нодавлат-нотижорат ташкилотлари (13%),4 нафари оммавий ахборот воситалари вакиллари (10%), 2 нафари тадбиркорлар (5%),1 нафари меҳнат фахрийси(5%).

Шунингдек, Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашнинг йиғилишлари ҳам ўтказилиб, жорий йилнинг октябрь-декабрь ойлари учун иш режаси тасдиқлаб олиниб, аниқ вазифалар белгиланди. Бугунги кунда ҳудудий кенгаш аъзоларидан иборат телеграм гуруҳ ташкил этилган бўлиб, тезкор маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган. Шу билан бирга ҳудудий кенгаш томонидан амалга оширилган ишлар ўз вақтида Миллий Кенгашга тақдим этиб борилмоқда.  

Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларнинг ташкил этилганлиги, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этаётганлиги матбуот анжуманида таъкидлаб ўтилди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!