» » Жиззахда ҲЭТК ходимлари иштирокида коррупцияга қарши кураш мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Жиззахда ҲЭТК ходимлари иштирокида коррупцияга қарши кураш мавзусида давра суҳбати ўтказилди

19 декабрь 2019 г 1 274 Комментарии: 0

Жиззахда ўтган давра суҳбатида коррупция хавф-хатарларини таҳлил қилиш ва аҳолининг кенг қатламларини хабардор қилиб, ҳуқуқий онгини ошириш, ОАВ орқали ташвиқот ишлари олиб борилиши, жамиятда бундай жиноятлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича назорат олиб борилиши таъкидлаб ўтилди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–2752-сонли қарори юзасидан 16 декабрь куни жамият ходимлари иштирокида коррупцияга қарши кураш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида «Жиззах худудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ молия иқтисод ва энергосотиш масалалари бўйича директори М.Холмуродов, ҳуқуқий хизмат бошлиғи Ф.Бўстонов ҳамда Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси бошлиқ ўринбосари, адлия маслахатчиси Ш.Кенжаев, шунингдек, мутасадди ташкилот ходимлари иштирок этди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизматининг хабарига кўра, давра суҳбатига таклиф этилган МИБ Жиззах вилоят бошқармаси бошлиқ ўринбосари, адлия маслаҳатчиси Ш.Кенжаев сўзга чиқиб, «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори юзасидан коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш қатнашчиларига тушунчалар берди, коррупциянинг хавф-хатарларини таҳлил қилиш ва аҳолининг кенг қатламларини хабардор қилиб, ҳуқуқий онгини ошириш, оммавий ахборот воситалари орқали ташвиқот ишлари олиб борилиши, жамиятда бундай жиноятлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича назорат олиб борилишини таъкидлаб ўтди.

Шунданг сўнг «Жиззах худудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ҳуқуқий хизмат бошлиғи Ф.Бўстонов сўзга чиқиб бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш мақсадларига фақат жиноят-ҳуқуқий воситалар билан эришиб бўлмаслиги, бундай маънавий бузилиш ҳолатларига қарши курашишда нафақат давлат органлари, балки жамият ва барча фуқаролар масъуллиги ҳақида гапирди.

Шундай экан, давлат ва жамият шу билан бирга нодавлат нотижорат ташкилотлари коррупция каби иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашда биргаликдаги ҳаракат қилсагина самарали натижаларга эришиш мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида маърузачилар томонидан жамият ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

«Жиззах ХЭТК» АЖ матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!