Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Биз коррупцияга қаршимиз
15 март 2019 г 2 054 Комментарии: 0
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасида"Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Адлия бошқармаси мутахассислари ва солиқ ходимлари иштирок этган тадбирда вилоят ДСБ бошлиғи ўринбосари Муҳаммад Турсунмуродов ҳар бир соҳада коррупцияни таг-томири билан йўқотиш, аҳолининг қонунларга ҳурмат ҳиссини юксалтириш, ҳуқуқий демократик давлатни барпо этишда бундай салбий иллатларга қарши кураш муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.
Бугунги кунда солиқсоҳасида ҳам коррупцияга қарши курашда нафақат солиқ ходимлари, балки уларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчиликнинг иштироки ҳам муҳим роль ўйнайди.
Тадбирда асосий эътибор солиқорганларида коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишларга қаратилди. Шунингдек, ходимларнинг хизмат давомида зиммасига юкланган вазифаларни қай даражада адо этаётганлиги, ҳушёрлиги ва огоҳлигини синовдан ўтказиш бўйича текширув натижаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан
алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!