Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги мутасаддилари томонидан Президент фармонининг мазмун моҳияти бўйича учрашув ўтказилди
06 июль 2021 г 1 002 Комментарии: 0
Бугун Жиззах вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги мутасаддилари иштирокида жорий йилнинг 16 июнь куни имзоланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонининг ижросини ҳудудларда ташкил этиш ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.
Видеоселектор тарзида ташкил этилган мазкур йиғилишда марказдан вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, ҳудудлардан шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда уларнинг барча ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар прокурорлари, Ички ишлар бошқармаси ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Дастлаб, вилоят ҳокими ўринбосари Фурқат Жўрақулов ташкил этилган мазкур йиғилишнинг мақсади ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги бўлим бошлиғи Зуҳриддин Қодиров ҳамда Агентлик мутахассиси Обиджон Латипов томонидан “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонининг ижроси мазмун моҳиятини йиғилиш иштирокчиларига тушунтириб ўтишди.
Учрашув якунида тадбир иштирокчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан мавзу юзасидан саволларга жавоб берилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!