Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши тузилди
07 октябрь 2021 г 1 119 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий Кенгашининг навбатдаги 5-йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Мазкур йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари аъзоларининг рўйхатини тасдиқлаш ҳамда уларнинг биринчи мажлисларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинганди.
Куни кеча Миллий Кенгаш томонидан тасдиқланган Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг таъсис йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тухташева, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Собир Шукуров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси Джаҳонгир Ширинов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Жамшид Эгамбердиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилмурод Исмаилов, Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий Кенгашининг навбатдаги 5-йиғилишида тасдиқланган вилоят Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаш аъзолари вилоят ташкилот, корхона ва муассасалар, нодавлат нотижрат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Дастлаб, ҳудудий кенгаш аъзоларини Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг котибияти мудири Нодира Каримова таништирди.
Шундан сўнг, Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг амалдаги қонунчиликдаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тақдим этиш механизмлари тўғрисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси Джаҳонгир Ширинов сўзга чиқди.
Шунингдек, йиғилишда Республикамизда Коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва улар ижросида ҳудудий кенгашларнинг ўрни хусусида Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тухташева ва вилоят Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг фуқаролик жамият институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари тўғрисида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Собир Шукуров ҳам сўзга чиқишди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!