» » Коррупциявий хавф-хатарлар нормаллаштириш бўйича Жиззах вилояти ҳокимлигида қандай ишлар амалга оширилмоқда

Коррупциявий хавф-хатарлар нормаллаштириш бўйича Жиззах вилояти ҳокимлигида қандай ишлар амалга оширилмоқда

13 январь 2022 г 1 404 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлиги  коррупцияга қарши ички назорат шуъбаси томонидан ҳокимлик тизимида коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича қуйидаги чора тадбирларни амалга оширилди.

Ҳокимлик тизимида коррупциявий хавф-хатарларни дастлабки баҳолаш натижалари асосида коррупциявий хавф-хатарларнинг бирлашган харитаси ва коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури ишлаб чиқилди;

ҳокимлик тизимида коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари шунингдек, уларнинг функциялари (ваколатлари)нинг рўйҳати  шакллантирилди;

2022 йилдан бошлаб ходимларни этика ва коррупцияга қарши кураш соҳасида ўқитилиши, коррупциявий хавф-хатарга энг кўп мойил бўлган лавозимлар учун коррупцияга қарши махсус(қўшимча) ўқитиш режаси ва жадвали ишлаб чиқилиб вилоят ҳокими томонидан тасдикланди;

Манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, унинг олдини олиш ва тартибга солиш мақсадида, шаҳар-туманлар ҳокимликларида ходимлар ўртасида манфаатлар тўқнашуви ва шахсий манфаатдорлиги билан боғлик бўлган коррупциявий хатарларни камайтириш, харидлар жараёнида инсофсиз ижрочи билан шартнома тузиш хатарларини олдини олиш, харидлар жараёнлари иштирокчиларини текшириш, шу жумладан, улар ўртасидаги алоқа мавжудлиги текшириб кўришлик мақсадида Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги томонидан юборилган “Давлат органлари ва ташкилотлари, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида  контрагентларни текширишга оид Йўриқнома” ва   ташкилотда юзага келган ва юзага келиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва бошқариш масалаларида асосий ички ҳужжат ҳисобланадиган ва барча ходимлар томонидан риоя қилиниши шарт бўлган “Давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш” бўйича намунавий низомлар юборилиб,  юридик ёки жисмоний шахслар билан шартномовий муносабатларга киришишда ва ходимларни ишга қабул қилишда  уларга мазкур Йўриқнома ва Низом талабларига риоя қилиниши, аниқланган манфаатлар тўқнашуви холатларининг ҳисобини мазкур Низомга мувофиқ шаклда Реестрга киритиш йўли билан юритилиши жорий қилинди.

  Вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши

     ички назорат шўъбаси  раҳбари в.б. С.Мелибаев

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!