Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Коррупцияга қарши кураш
10 декабрь 2019 г 1 273 Комментарии: 0
Ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат коррупциядир.
Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш билан боғлиқ ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши билан бир қаторда, мазкур чора-тадбирларнинг янги ва янада самарали тизимини яратиш, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2016 йил 14 октябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган ва 24 ноябрда қуйи палата томонидан қабул қилинган ҳамда Олий Мажлис Сенатининг 8-сессиясида маъқулланган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди.
Судлар томонидан ҳам ўз навбатида коррупцияга қарши курашиш соҳасида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш,жамиятда коррупцияга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш юзасидан қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Афсуски, шунча саъй-ҳаракатларга қарамасдан, айрим фуқаролар жамиятда рўй бераётган ўзгаришларга бефарқлиги, ҳар бир муаммони пул орқали ҳал қилиш мумкин деган чиркин фикрдан қутила олмаётганлиги, қонуннинг ҳамма нарсадан устунлигини ҳанузгача тушуниб етмаслиги оқибатида коррупция ҳолатлари ҳали ҳам учраб турибди.
2019 йил октябрь ойида жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг очиқ сайёр суд мажлисида фуқаро Тошкулов Рустам Алимович томонидан (Исми шарифлари ўзгартирилган) ИИБ терговчиси С.Бойматовнинг хизмат хонасида, унинг иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов ҳаракатлари давомида, жиноят ишининг унга нисбатан бўлган қисмини ижобий томонга ҳал қилиб беришлик эвазига, терговчи С.Бойматовга 100 АҚШ долларини пора сифатида берган вақтида ушланганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчи Тошкулов Рустам Алимович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Фуқаро Р.Тошқуловнинг қонунларга эътиборсизлиги, бефарқлиги, ҳар бир ишни пул орқали ҳал қилиш мумкин деган фикри унинг фарзандлари ва оиласи олдида, яшаб турган жойидаги ҳамқишлоқлари орасида юзини ерга қаратди.
Р.Тошқуловнинг юзига қараб - “Биз коррупцияга қаршимиз” деб қўрқмасдан айта оламиз.
Фазлиддин Пардаев
Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман суди раиси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!