» » Жиззах вилояти ҳокимлигига янги ишга қабул қилинганлар учун семинар ташкил этилди

Жиззах вилояти ҳокимлигига янги ишга қабул қилинганлар учун семинар ташкил этилди

27 сентябрь 2022 г 580 Комментарии: 0

Вилоят  ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси томонидан ҳокимликка ишга янги қабул қилинган ходимларнинг одоб-аҳлоқ ва коррупцияга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан умумий ўқитиш режасига асосан коррупциявий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш ва уларни  содир қилишга хизмат қиладиган сабабларни бартараф этиш, ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва ҳокимликнинг бошқа ички ҳужжатларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялаш мақсадида семинар ўтказилди. 

Семинарда янги ишга қабул қилинган вилоят ҳокимининг ўринбосари, Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси котибиятининг мудири Нушаров Улуғмурод, Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти бош мутахассиси Махмудов Сардорч, Ахборот-таҳлил гуруҳи етакчи мутахассиси Абдусаттаров Икром, вилоят ҳокимининг ўринбосари, Туризм ва  маданий мерос бош бошқармаси котибиятининг бош мутахассиси Қиличев Шахриёр иштирок этди.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги  қонуни,  давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари, давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича  сиёсати ва манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низоми, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ходимларнинг мажбуриятлари ва коррупциявий харакатлар содир этиш хавфи келган вақтидаги ҳаракатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 829-сонли қарори бўйича тушинтириш ва тавсиялар берилиб  коррупцияга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмалари оширилди.

              Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши

             ички назорат шўъбаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!