» » Жиззах вилояти ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши тўғрисида 2022 йилнинг 2-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан умумий ҳисобот

Жиззах вилояти ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши тўғрисида 2022 йилнинг 2-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан умумий ҳисобот

20 июль 2022 г 478 Комментарии: 0

Вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси томонидан 2022 йилнинг 2-чораги давомида 1-ярим йилликка мўлжалланган йўл харитасида режалаштирилган ҳокимият тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш, коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш, назорат қилиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш соҳаларида  ўзига юклатилган вазифа ва функциялари доирасида  қуйидаги  чора-тадбирлар амалга оширилди.

Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда вилоят ҳокимлигига бўйсунувчи муассасаларнинг коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сонли қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2021 йил 10 сентябрдаги 03-07/6280-сонли хатига ва 18 октябрь кунидаги  01-07/6859-сонли тавсияларига  мувофиқ вилоят ҳокимининг 2022 йил 16 июндаги  “Вилоятда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 306-3-0-Q/22-сонли қарори билан тасдиқланган коррупцияга қарши ички назорат шўъбасининг:

  • вилоят ҳокимлиги тизимида ходимларнинг коррупциявий хатти-ҳаракатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш регламенти;
  • вилоят ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш тизими ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича низом;
  • вилоят ҳокимлиги тизимида коррупцияга қарши тартиб-таомилларининг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш услубиёти;
  • вилоят ҳокимлиги тизимида ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома;
  • вилоят ҳокимлиги тизимида контрагентларни текширишга оид йўриқнома;
  • вилоят ҳокимлиги тизимида ходимларни коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича йўриқнома;
  • вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламенти;
  • вилоят ҳокимлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом;
  • вилоят ҳокимлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти;
  • вилоят ҳокимлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати;
  • вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбасининг фаолияти тўғрисидаги намунавий низом;
  • вилоят ҳокимлиги одоб-аҳлоқ комиссияси тўғрисидаги низом;
  • вилоят ҳокимлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларидан иборат 12 та ички идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокимлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асослар яратилиб амалиётга татбиқ этилди.

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-81-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ушбу қарорни ижроси бўйича 2022 йил 13 январдаги 12/1-38-сонли топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳокимининг 2022 йил 21 январдаги  “ Жиззах вилоятида Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   38-3-Q-/22-сонли қарори қабул қилиниб, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида 2022 йил 1 июлга қадар коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини баҳолаш жараёнига ўз фаолиятини тайёргарлигини таъминлаш учун барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириши назоратга олинди.          

     2022 йил 2-чораги давомида вилоят, шаҳар-туман ҳокимликларида фаолиятига оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички идоравий ҳужжатлар  коррупциявий нормаларни аниқлаш ва бартараф қилиш мақсадида ўрганиб чиқилди.

       Ўрганиш давомида  вилоят, шаҳар-туманлар ҳокимликларида қабул қилинган фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички идоравий хужжатларда коррупциявий нормалар аниқланмади.

        Ҳокимлик тизимида коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва дастлабки баҳолаш, натижалари бўйича аниқланган хавф-хатарни камайтириш юзасидан коррупциявий хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган ходимларнинг фаолият соҳалари ва лавозимларининг рўйхати янгиланиб, коррупциявий хавф-хатарини камайтириш  мақсадида янги ишга қабул қилинган ва ротация қилинган  ходимларга нисбатан  коррупцияга қарши махсус(қўшимча) ўқитиш режаси ва жадвалига мувофиқ Жиззах шаҳар, Зарбдор, Шароф Рашидов, Пахтакор, Зафаробод, Ғаллаорол, Янгиобод ва Дўстлик тумани ҳокимликларида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом”   “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳодимларнинг мажбуриятлари ва коррупциявий ҳаракатлар содир этиш хавфи келган вақтидаги ҳаракатлари” мавзуларида ўқув машғулотлари ўтказилди ва  ходимлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги  62-сон қарори  ҳамда  “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати” билан таништирилиб тилхатлар олинди.   

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида  2022 йил 15 май куни давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиалида журналистлар, блогерлар ва ОАВ вакиллари, ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда ташкилотларнинг кадрлар билан ишлаш бўйича масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилиб,  ушбу қарорга кўра 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш,  коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш натижалари бўйича ушбу хавф-хатарларни бартараф этиш чораларини тизимли равишда кўриб чиқиш мақсадида “Коррупцияга мойил бўлган  муносабатларни  электрон реестри”ни   шакллантириш ва юритиш, коррупциявий хавф-хатарларни қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш,  инсон  омилини  қисқартириш  ва  тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини   йўлга  қўйиш  орқали  бартараф   этишни  назарда                   тутувчи  “E-Антикоррупция” лойиҳаси тўлиқ ишга туширилиши етказилди.

            Ҳокимлик тизими ходимлари томонидан ўхшаш ҳуқуқбузарликлар содир этилиши эҳтимолини баҳолаш мақсадида давлат ҳокимиятининг бошқа органларида коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг ҳолати ва йўналишлари ҳақида маълумотлар тўпланиб ўқув машғулотларида барча шаҳар-туманлар ҳокимлик  ходимлари  эътиборларига етказилиб, коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича тушинтириш ва тавсиялар берилди.

            Вилоят  ҳокимлиги  Коррупцияга қарши  ички назорат шўъбасининг 2022-2023 йилларга мўлжаллаб тузилган коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларига риоя этилиши устидан назорат режасига мувофиқ шаҳар-туманлар ҳокимликларида коррупцияга қарши тартиб-таомилларининг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш текширув шаклида ўтказилиб, ходимларнинг коррупцияга қарши сиёсати билан таништирилганлиги, ҳокимликларда коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш бўйича алоқа каналларининг мавжудлиги, ходимларнинг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил этилганлиги, ишга қабул қилишда номзодлар текширувини ўтказишнинг тамойиллари, талаблари ва тартиби, харид қилиш тартиб-таомиллари, шу жумладан тўғридан-тўғри шартнома тузишда иштирокчиларнинг мажбурий текширилишининг ўтказилиш аҳволи, манфаатлар тўқнашувини бошқариш масалаларида олиб борилаётган ишлар аҳволи  ўрганиб чиқилиб камчиликларни бартараф этиш бўйича тушинтиришлар берилиб ижроси назоратга олинди.

        Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар беришга мўлжалланган ишонч телефон, расмий веб-сайт, электрон почта, телеграмм бот ва ижтимоий тармоқларда расмий каналлар жорий этилган.

         2022 йил 25 май куни вилоят ҳокимлигига почта алоқа воситаси орқали Зафаробод тумани “Самарқанд” МФЙ Нодирабегим кўчаси 12/1 уйда яшовчи фуқаро Асланов Сирож номидан туман ҳокими Раджапов Нодирбек устидан ёзилган ариза дастлабки текширув вақтида аноним эканлиги аниқланиб, мурожаатномани аноним деб эътироф этиш тўғрисида хулоса қилинди.

          2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида ҳокимлик тизими ходимларига нисбатан одоб-аҳлоқ қоидаларини бузганлиги   ва коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этганлиги тўғрисида бошқа мурожаатлар келиб тушмаган.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сон Фармонига 1-Илова мувофиқ тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 26-банди билан  вилоят ҳокимлигига юклатилган давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари самарали фаолияти ташкил этиш тўғрисидаги чора тадбири  ижроси вилоят ҳокимининг 2021 йил 27-сентябр кунги 152-3-0-Q/21 -сон қарори билан вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички  назорат шўъбасини  ташкил этилиб ижроси таъминланди ва давлат дастурларида ташкилотга юклатилган вазифа ижроси мониторинг қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурида режалаштирилган тадбирларни амалга оширилганлиги тўғрисидаги  ҳисобот тақдим қилинди.                                                                                                                 

         Ташкилот ходимларида ҳалоллик сиёсатини таъминлаш ва умуман жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданиятини ошириш, юксак хулқ-атвор стандартларига мувофиқлик, шунингдек лавозим мажбуриятларини бажариш чоғида ходимлар томонидан коррупциявий ҳаракатлар содир этилишига йўл қўймаслик  максадида  Ўзбекистон           Республикаси    Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш  фаолиятини  самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги  ПФ-6257 қарорига мувофиқ  2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет тармоғи орқали реал режимида кузатишни назарда тутувчи тартиб жорий этилиб, ижроси назорат қилиб борилмоқда.

        Ходимларни бўш иш жойларига номзодларни лавозимга тайинлаш ва ротация қилишда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини келиб чиқишини олдини олиш мақсадида манфаатлар тўқнашувини дастлабки тарзда ошкор қилиш ва ҳар йиллик ошкор қилиш (йиллик декларация) ўтказиш механизми яратилиб, амалиётга тадбиқ этилди

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллиштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6313-сон фармонига мувофиқ вилоят, шаҳар-туман ҳокимликларида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат харидлари билан боғлиқ тузиладиган шартномаларда ва меҳнат шартномаларига мажбурий равишда коррупцияга қарши қўшимча шартлар белгиланди.

         Контрагентларни текширишга оид йўриқномага мувофиқ, ҳокимлик ходимларининг манфаатлар тўқнашуви ва шахсий манфаатдорлиги билан боғлиқ бўлган коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш, контрагент билан шартнома тузиш тўғрисидаги қарорни тегишли даражада коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштирилган ҳолда қабул қилиш имконини берадиган тўғридан-тўғри шартнома тузишда иштирокчиларни мажбурий текшириш механизми амалиётга татбиқ этилди.

        Вилоят ҳокимлиги веб-сайтида  коррупцияга қарши курашиш ва  уни олдини олиш юзасидан қабул қилинган фармон ва қарорлар, коррупция конунчилиги,  коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар, коррупция ва манфааатлар тўқнашуви тушинчалари юзасидан 9 марта тушинтиришлар ва тавсиялар берилиб 2 марта брифинг ўтказилди.        

Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши

ички назорат шўъбаси раҳбари  С.Мелибаев

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!